Болалар ҳақида латифалар

Чақалоғи билан ўйнаб ўтирган аёл:
— Сенга мазза-да... Овқатланасан, ухлайсан, хожатдан кейин яна овқатланасан, ... ухлайсан... – деб боласига гапираётса, қўшни хонада телевизор кўриб ётган эри:
— Ҳаққим бор! Бугун якшанба - дам олиш куним! – дермиш.
Эр-хотин ва ўғли Самарқанд шаҳрини айланиб юришган экан. Ўғли онасидан сўрабди:
— Сиз қаерда туғилгансиз?
— Қўқонда.
— Ада сиз қаерда туғилгансиз?
— Қаршида.
— Мен-чи?
— Тошкентда.
— Қандай яхши-я! Уччаламиз учта жойда туғилиб, бир жойда учрашиб турибмиз.
— Эгизаклар сизни қийнаб юборишса керак-а эгачи? Иккаласи бирданига шовқин солса...
— Йўқ. Бири шовқин солса, иккинчиси эшитмайди...
Бир куни иккита ўртоқ учрашиб қолишибди.
Бири дебди:
— Нега ўз синфдошингни судга бердинг?
Иккинчиси:
— У мени ёшлигимда “Бегемот” деб чақирарди. Кеча ҳайвонот боғига боргандим, энди билдим бегемот қанақа бўлишини, - деган экан.
Математикадан машқ бажара олмайдиган болага калькулятор дебди:
— Ҳеч бўлмаса иккига иккини ўзинг қўшгин!
Устоз ўқувчидан сўрабди:
— Айт-чи, сени чўнтагингда минг сўм бор. Дадангдан яна минг сўм сўрадинг. Неча пулинг бўлади?
— Минг сўм бўлади устоз.
— Сен математикани ёмон билар экансан.
— Сиз мени дадамни ёмон билар экансиз.
Уй остонасида болакайнинг овози эшитилибди:
— Ойи, Ойи, О-йи-жоон!
— Нега бақирасан? Меҳмонхонадаман, ёнимга кириб гапирсанг-чи!
Бола онасини ёнига кириб бориб дебди:
— Кўчада ўйнаётиб, лойга тушиб кетдим. Ҳамма ёғим расво. Этигимни ечиб, ювиб қўйинг...
Ўғли отасига дебди:
— Ада, нега горилланинг бурун тешиклари бунча катта?
Адаси ўйланиб туриб:
— Чунки горилланинг бармоқлари катта-да! – деган экан.
Отаси уни докторга олиб борибди. Доктор болага савол бера бошлабди:
— Исминг нима?
— …урод
Отаси:
— Исми Мурод. Бош ҳарфини гапиролмаяпти, - дебди.
Доктор:
— Болакай, аданг нима иш қилади? – деса,
отаси шоша-пиша:
— Шу саволингизга ўзим жавоб берақолай, замдеканман, - дермуш.
Ўғли отасидан сўрабди:
— Ада, менга беш минг беринг.
Адаси бўлса:
— Нима, тўрт минг? Уч мингни нима қиласан? Сенга икки минг ҳам етади! Мана минг сўм, - деб беш юз сўм берган экан!