Бошқалар ҳақида латифалар

Бир одам бюрократ бошлиқнинг ҳузурига кириб:
— Эртага келинг дегандингиз, мана келдим, - дебди.
— Ҳмм... Шундай деганмидим?
— Ҳа, шундай дегансиз.
— Яхши! Ундай бўлса эртага келинг-да! Нега бугун келдингиз?
Дарвозага ёзилган огоҳлантириш:
— Уйимда қутирган вахший ит бор!
Ғаламис қўшни ёзувни давом эттириб:
— Бу ит жуда қариган ҳатто тишлари ҳам йўқ!
Уй эгаси:
— Тиши йўқ бўлса ҳам эҳтиёт бўлинглар, етвоса сўриб ўлдиради!
Овчи милтиғи билан таксига чиқди. Милтиғини ёнидаги йўловчига қаратиб ўтирибди. Йўловчи:
— Бу ўқланиб турган экан, отилиб кетмасин.
— Ҳечқиси йўқ, отилса қайтиб ўқлаб оламан.
Таҳририятга хат келибди:
"Мақоламни журналингизда чоп этсангиз. Учта мақоламни бирданига юборяпман!"
Таҳририятдан жавоб келди:
"Бу билан бизни қўрқита олмайсиз!"
Сартарош бош танламас, севги ёш танламас.
Дунёда хумдек-хумдек, қовоқдай-қовоқдай, бирор марта ишлатилмаган – “свежий-свежий” каллалар жуда кўп. Ҳали кўрасиз, бу каллалар бирдан ишлаб кетса, бутун дунёда инсонларга хизмат қиладиган кашфиётлар бўлиб, халқ манфаатига хизмат қила бошлайди.
Оптимист — 1-июнь куни ёз келганига хурсанд бўладиган инсон, Пессимист эса ёз бошланиб, ўтиб кетишига қайғурадиган инсон.
Прокурорнинг фарзандлари - янги батарейкалар!
Янги батарейкалар ҳеч қачон ўтирмайди!
Бир одамнинг уйи ёнаётган экан, пожарнийга телефон килиб:
— Тез етиб келинглар, - дебди.
Пожарниклар тезда келишибди. Ҳалиги одам:
— Тезда сув сепинглар уйим ёнаябди, - деса
Пожарник йигитлар ҳайрон бўлиб:
— Тез келинглар деганиз учун такси ушлаб келибмиз, - дермиш
Дада телевизорни ёқайлик.
— Жим ўтир. Тоғанг ўлган уят бўлади.
— Ойи телевизорни ёқайлик.
— Ўғлим, тоғанг ўлди. Мумкин эмас.
— Ака, телевизорни кўрайлик.
— Дадам, ойим айтишди-ку тоғам ўлганини. Жим ўтир.
— Нима тоғамдан бошқа ҳеч ким телевизор ёқишни билмайдими?