Бошқалар ҳақида латифалар

Бир одам қўшни давлатга ишлагани бориб келибди-ю, қайтиб келгач одамларга мақтана бошлабди:
— Туркия, Арабистоннинг ҳамма шаҳарларига бордим. Жуда мириқиб дам олдим.
Қўшниларидан бири дебди:
— Унда сиз жуғрофияни яхши билсангиз керак?!
— Йўқ! Мен ҳали Жуғрофияга бормадим. Лекин, яқинда у ерга ҳам боришни режалаштирганман, - дермиш ҳалиги одам.
Қўлларимни артиб юриш учун нам салфетка сотиб олдим.
Очиб, биттасини олдим. Қўлларимни артдим кейин столни артдим, бироздан сўнг оёқ кийимимни, сал туриб ...
Божхона назоратчиси сайёҳга дебди:
— Сумкангизни ичида нима бор?
Сайёҳ:
— Кучугим учун емиш олганман.
— Кўрсам бўладими?!
Сайёҳни сумкаси тамаки, спиртли ичимликлар билан тўла экан.
Назоратчи:
— Нима, кучугингиз шуларни ейди деб ўйлайсизми? - деса, сайёҳ:
— Емаса ўзига қийин! Ўзидан кўрсин... Оч қолади...
“Борига барака” кўрсатувида чекка қишлоқдан келган бир йигит иштирок этяпти.
Даллол:
— Сизга битта компьютер, Артелдан баракали кир ювиш машинаси ва газ плитаси бераман. Ўйинни шу ерда тўхтатасизми? – дебди.
Йигит кўп ҳам ўйламасдан:
— Ака, компьютер билан кир ювиш машинаси керак эмас. Қишлоғимизда свет йўқ, газ плитаси ҳам керак эмас. Унга ёқадиган газимиз йўқ. Яхши, шу совғаларни ўрнига бир машина ўтин беринг. Оилам билан қишдан эсон-омон чиқиб олардим. Бир мошина ўтинга ўйинни тўхтатган бўлардим... – деган экан.
Битта ҳожака Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга чиқибди. Фарғонада меҳмон қилишибди, кетишида:
— Мени мозорга оборинглар, - дебди
Оборишибди. У мозорни зиёрат этиб, тиловат қилибди.
Кейин Самарқандга борибди. У ерда ҳам ҳамма жойни кўрсатишибди. Қайтишида яна мозорини зиёрат қилибди.
Кейин Қашқадарёга бориб, айланиб:
— Энди мозорга оборинглар, - деса
— Бизда мозор йўқ, - дейишибди
— Ие, ўлганларни қаёққа кўмасизлар, - деса
— Бизда ҳеч ким ўлмайди, туғилиб Тошкентга кетишади, - дейишибди.
Бугунги об-ҳаво маълумоти: Кундузи пиво ёмғири ёғиб кечга бориб ароқ ёмғирига айланиши кутилмоқда. Сигарета тутуни тезлиги шарқдан секундига 1/2 кмни ташкил қилади. Тоғли ҳудудларда вино ёки конъяк сел келиши кутилмоқда. Шу сабабли чўнтагингизга қурт ёки шўр бодиринг солиб юришни унутманг!
Мен шундай саҳий ва яхши инсонманки, хатто душманларимнинг уйларида ҳам тўртадан машина бўлсин булар: 101, 102, 103 ва 1050.
Сочингиз тўкиляптими? Уни асрамоқчимисиз? Дўконимизга марҳамат қилинг!
Бизда сочингизни асраш учун чиройли қутилар бор.
Газетанинг "Танишув" рукнидаги эълон:
Ичмайман, чекмайман, овқат деярли емайман, ...
Суратимни қабристондаги мармар тошлардан бирида кўришингиз мумкин.
— Кафега борайлик?
— У ёққа мумкин эмас.
— Балиқ овига борамизми?
— Бориш мумкин эмас овга.
— Уйланганингга афсусланяпсанми?
— Афсусланиш мумкин эмас.