Бошқалар ҳақида латифалар

Бир одам ўпка қишлоғига кетаётиб, йўлда адашиб қолибди.
— Кечирасиз, ўпка қишлоғига қандай борсам бўлади? – дебди ўткинчи бир кишидан.
— Ҳозир кекирдакка етиб келдингиз. Бироз юрсангиз ўпкага етасиз, - деган экан ҳалиги киши.
Иккита ҳамкасб суҳбатлашмоқда:
— Маошимни деярли ҳаммасини сайёҳатга сарфлаяпман.
— Йўл ҳаққи ошганидан хабарим бор...!
Бирор инсонга 100 минг совға қилсанг, сендан миннатдор бўлади.
Лекин унга лотореяда 1 миллион ютиб олганингни айтган заҳотинг, қовоғи осилиб қолади...!
Миллионлаб инсонлар телефон наушникларини сими чигал бўлаверишидан азият чекади.
Шунинг учун Apple компанияси Iphone7 учун симсиз наушникларни ишлаб чиқарди. Энди улар чигал бўлмайди — шунчаки йўқолиб қолади.
Вокзалда турган одам поездга кеч қолиб, ортидан югуриб кетаётса, поезддаги одамлар устидан кулибди. Шунда у:
— Мен поездни қувиб юборяпман, - деган экан.
— Инсон кимни кўришни истаса, ўша одам ёнига келиши ростми?
— Ҳа рост!
— Унда нега нуқул атрофимда ўралашасан?
— Салом Алишер! Ишлар қалай?
— Қанақа Алишер?! Мени исмим...
— Анчадан бери кўришмаймиз. Сендан пул олган эдим. Шуни қайтармоқчиман.
— Алишер бўлса, майли Алишер-да!
Ер ости ўтиш йўлида: фолбин лўли ва гитара чалувчи мусиқачи туришибди. Одам кам, иккиси ҳам зерикишмоқда.
Лўли:
— Менга қара, йигит, кел фол очиб қўяман!
— Менда сенга берадиган пул ҳам йўқ...
— Мен сен учун текинга фол очаман!
— Унда майли... деб гитарачи қўлини узатибди.
— Қўлингдаги чизиқлар тақдирингдаги икки нарса — яхши ва ёмон ҳолатдан хабар бермоқда. Хўш, қайсинисидан бошлай?
— Яхшисидан!
— Ўлганингдан кейин нариги дунёда барча давр ва замонларнинг энг яхши машшоқларидан иборат энг катта симфоник оркестрида дирижёрлик қиласан.
— Бунақасини ҳаёлимга ҳам келтирмаган эканман... Ёмон янгилингинг қанақа?
— Илк репетиция — эртага белгиланган!
Бир одам меҳмонхонага бориб:
— Жой борми, деса.
— Ҳамма жойлар банд, лекин бир хонада бир негр ўзи ётибди, шу билан ётсангиз бўлади, дейишибди
— Ҳа, майли мени соат 07:00да уйғотиб қўйинглар, деб ухлагани ётибди.
Негр ҳазилкаш экан у одамни юзига қора куя суркаб қўйибди. Эрталаб уйғотишганда шошилиб кийиниб ойнага қараса, юзи қора эмиш.
— Вой онасини эмгурлар адашиб негрни уйғотиб қўйишибди-ку, дермиш.
Қизиқ! Нега йигитлар севган қизини "қизим" дейдию, лекин қизлар йигитларини "ўғлим" дейишмайди.