Эр-хотин ҳақида латифалар

Хизмат сафаридан қайтган эр хотинига деди:
— Мен никоҳ узугимни йўқотиб қўйдим.
— Қанақасига? Қандай қилиб уни йўқотиш мумкин?
— Ўзинг айбдорсан! Мен сенга бир йилдан бери чўнтагим тешилиб қолибди дейман. Сен эътибор қилмайсан!
Босинқираб уйғонган эркакдан хотини сўради:
— Нима бало, тушингизда илон кўрдингизми?
— Йўқ, онангни кўрибман.
Эри жаҳл билан ЗАГС қоғозини ўқиб ўтирса,
Хотини:
— Вой, жоним нима қивоссиз? ЗАГС қоғозига бунча термулиб қолдиз, - деса.
Эри хотинига қараб:
— Амал қилиш муддатини қидираяман, - дермиш.
Ярим кечаси бир эркак маст ҳолда уйига қайтаётиб кўчадан бир мушукни ушлаб қўйнига солиб олибди. Эшикни таққиллатса хотини очибди.
Эр:
— Танишиб қўй, бу маймун жунглидан келиб қолган.
Хотини кулиб:
— Вой, қанақасига маймун бўлади, бу оддий мушук-ку.
— Сен аралашма, мен мушук билан гаплашяпман.
Бир эркак ҳар доим хизмат сафаридан қайтишда хотинига қўнғироқ қилиб:
— Азизам, мен бир соатда бораман, - деб қўяркан.
Бир сафар эри қўнғироқ қилмасдан, тўппа-тўғри уйга келаверибди. Эшикни очиб кирса, хотини жазмани билан ўтирган эмиш.
Секин оёқ учида кўчага чиқибди-да, қўнғироқ қилиб:
— Азизам мен етиб келдим, ҳозир уйга кираман, - дебди. Кирса, уйда хотинидан бошқа ҳеч ким йўқ! Шунда ҳалиги эркак чуқур ҳўрсиниб:
— Икки "цент"ни тежайман деб, оилам бузилиб кетай деди-я, - деган экан.
Хотин эрига савол берибди:
— Дадаси, кобра илонини кўрганмисиз?
Эри:
— Ҳa, ахир ўн беш йилдан бери ёнида яшаяпман-ку.
— Чақса одам ўлармиш-а?
— Унда мени қонимда кобрани заҳарига қарши иммунитет пайдо бўпти-да?!
Эр-хотин хиёбонда айланиб юришган экан. Эр ҳар замонда — Эшитаман, азизам, - деб кетармуш.
Хотинини жаҳли чиқиб:
— Агар яна бир мартта қарғани "қағиллашига", — "Эшитаман, азизам" десангиз, мендан яхшилик кутманг дебди.
— Дадаси, мени туғилган кунимга нима совға қиласиз?
— Қўшнимизнинг Каптиваси эсингдами?
— Ҳа эсимда, азизим, эсимда...
— Ҳудди шу Каптива рангидаги пайпоқ совға қилмоқчиман.
Аёлнинг эри яна ичиб келибди. Хотини доимидек жанжал кўтарибди.
— Нима, яна ичиб келдизми? Бирор марта мана шу ароқ ўлгурни ичмай келасизми? Нимага ичаверасиз шу ер юткурни?
— Нима қилай, ароқ суюқ, ичилади. Агар қаттиқ бўлганда, ғажирдим...
Хотини эрига:
— Азизим, магазинга бориб келинг!
— Севгилим, ҳозир кўча шунчалик совуқки, ҳатто итни кўчага ҳайдасанг чиқмайди.
— Воой-бўў, ундай бўлса, итсиз борақолинг!