Эр-хотин ҳақида латифалар

Хотин эрига:
— Мени ҳеч қаерга олиб бормагансиз...!
Эр:
— Майли, эртага ахлат ташлашга бирга олиб кетаман.
Хотинжон, мени кечир. Сенга кўп азоб бердим. Мендан рози бўл.
Хотин:
— Розиман дадаси, розиман!
Эр:
— Айниқса бир воқеани сенга айтмасам бўлмайди. Қўшнимиз Ойсанам борку? Ўша билан юрардим — деса.
Хотини:
— Биламан дадаси, биламан! Шунинг учунам сизга заҳар бердимда — дермиш.
Бир одам уйига ёлғон гапирса урадиган робот олиб келибди. Ўша куни ўғли кеч кепти, отаси қаерда юрибсан, - деса.
— Ўртоғим билан дарс қилдик, - деган экан
Шу гапдан кейин робот болани уриб кетибди.
Буни кўрган онаси отасига қараб:
— Бўлди тўхтатинг дадаси, ўзизни ўғлингиз-ку, - деса
Робот тўхтаб, онасини уриб кетибди.
— Адаси, кеча соат бешдан кейин овқат еб, парҳезимни буздим. Илтимос, менга танбеҳ берсангиз, бошқа бундай иш қилмай!
— Менга деса, уятдан ерга кириб кетмайсанми хотин?!
Эр ишдан келса, хотини оқсоқланиб юрганмиш:
— Ие, хотин оёғингга нима қилди?
— Стулга чиқиб ойна артаётганидим, йиқилиб тушдим.
— Оёқ бутунми, синмадими ишқилиб?
— Сингани йўқ-ку, бир оз оғрияпти.
— Мен сендан стулни оёғини сўраяпман?!
Хотин эрига дебди:
— Азизим, мен ўғлимизга исм танлаб қўйдим!
— Нима исм экан?
— Лексус деб атаймиз!
— Эсинг жойидами тентак?
— Энди оиламизда Лексус ва Тентак бўлади!
Эркак ярим тунда хотинини уйғотиб:
— Тур, кўзойнагимни олиб бер!
— Ярим кечада нима қилмоқчисиз?
— Қизиқарли туш кўраётган эдим, кўзойнакда яхшироқ кўраман-да!
Эр хотинига қараб:
— Нега янги пакетчали чой сотиб олдинг?, - дебди.
— Ахир эскисини ипи чириб, узилиб кетди, - дебди хотини.
— Бошқа ип боғлаб қўйсанг бўларди-ку, - дермиш эри.
Эр диванда газета ўқиб ўтирса, хотини противогаз кийиб ёнига ўтирибди. Эри ҳатто қарамабди.
Хотини эрига:
— Менга эътибор ҳам бермайсиз-а, - деса.
Эри хотинига қараб:
— Қошингни терибсанми? - дермиш
Қорангни ўчир! — деб эрталаб соат 6 да келган эрига аёл бақира кетди. Шўрлик эр қўлига латта олиб, уй ишларини бошлаворди..