Эр-хотин ҳақида латифалар

— Хотин, тайёрмисан? Бунча имиллайсан? Меҳмонга кечикаяпмиз ахир!
— Жуда бесабрсизда! Бир соатдан бери икки дақиқада тайёр бўламан, деб қулоғингизга танбур чалаяпманми?
Хотин эрининг қўл телефонига қўнғироқ қиляпти, трубкани кўтарган эр:
— Хотинжон, сенга кейинроқ ўзим телефон қиламан. Ҳозир сўкинишнинг сира ҳам иложиси йўқ!
Бир эркак ишхонасига кўзи кўкарган ҳолда келибди. Дўстлари ундан "нима бўлди?", деб сўрашибди.
— Хотиним урди!
— Нега?
— Сенлаганим учун...
— Ол-а, бу нарса учун урмаса керак?! Аслида нима бўлди?
— Тўшакда ётувдик. Хотиним "Биз анчадан бери бирга бўлмай қўйдик, дадаси", деди...
— Мен эса "биз эмас, сен", деб юборибман.
Бир одам ичиб олиб, маст ҳолда зўрға судралиб уйига кириб келса, хотини қўлида супурги, жаҳл билан кутиб олибди. Эр хотинига қараб:
— Илтимос хотинжон, учиб кетма! Бошқа ичмайман!, - дебди.
Бир киши хотинини кўчада уриб тепиб тарбиялаётса, бир донишманд бу ҳолни кўриб эркакка деди:
— Тақсир, калтак ҳайвон учун. Хотинни жазолашни энг яхши йўли, хотинизни устига хотин олинг, — деса эркак бу гапни яхши тушинолмасдан:
— Кечирасиз, сўзларизга яхши тушунмадим, нима деябсиз? — деса,
Калтак еб турган хотини эрига:
— Чалғиманг дадаси, тепаверинг бу кишига эътибор берманг! — дермиш.
Эр ва хотин истироҳат боғида сайр қилишмоқда. Тўсатдан эр хотинига дебди:
— Азизам, тезда бахтли аёл қиёфасига кир!
— Ие, нега?
— Қаршимиздан келаётган ҳов анави аёл — менинг биринчи хотиним...
Эрта тонгда бозорга жўнаган эридан хотини сўрабди:
— Ҳа, қаёққа йўл олдингиз?
— Бозордан от сотиб оламан, - дебди эри.
— Худо хоҳласа денг адаси! – дебди хотини.
Эри бўлса:
— Пулим бор. Бозорга кетяпман. Худо хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам аниқ от оламан, - деб бозорга кетибди.
Бозорда юриб-юриб бир отни танлабди-да, чўнтагига қўлини солса, пуллар йўқ эмиш.
Уйга бўш қайтган эридан хотини:
— От қани адаси? – деб сўраса, эри:
— Худо хоҳласа кисавурлар ўғирлаб кетишди, - дермиш.
Бир куни хотин эридан сўрабди:
— Азизим, менга хиёнат қилганмисиз?
— Йўқ, - дебди эри.
Хотини:
— Мен оламдан ўтгач, қабрим устига боринг. Агар бир мартта хиёнат қилган бўлсангиз, қабрим атрофида бир мартта айланиб чиқинг. Икки мартта хиёнат қилган бўлсангиз, икки мартта айланиб чиқинг, - дебди.
Шунда эр хотинига қараб:
— Унақа дема хотин! Мени бошим айланиб кетади, - дермиш.
Хотин эрига:
— Бугун дугоналарим билан бирор жойда ўтирмоқчидик.
— Аниқроқ гапир! Сени маст ҳолда топишим осонроқ бўлсин, - дермиш эр.
Бир ўтинчи денгиз бўйида ўтин кесаётган экан, қўлидаги болтаси сувга тушиб кетибди. Шунда сувдан Сувпариси чиқиб:
— Нега хомушсан, - деса,
Ўтинчи унга қараб:
— Болтам сувга тушиб кетди, - дебди.
Сувпариси сувга шўнғиб олтин болта олиб чиқса, ўтинчи:
— Бу мани болтам эмас дебди.
Кейин кумуш болта олиб чиқибди.
— Бу ҳам мани болтам эмас.
Сувпариси ўтинчига ўзини болтасини олиб чиқиб бериб:
— Ҳалол йигит экансан деб 3 та болтани бериб юворибди. Ўтинчи хотинига бўлган воқеани айтиб берибти. Кейин эр-хотин ўша сувни ёнига боришибди. Хотини ўзини сувга отибди, кейин яна Сувпариси чиқиб:
— Нега хомушсан деса,
— Хотиним сувга тушиб кетди дебди.
Кейин Сувпариси Моннализани олиб чиқибти. Ўтинчи ўйланиб туриб:
— Мана шу мани хотиним, - дебди.
Сувпариси ўтинчига қараб:
— Нега ёлғон гапиряпсан деса, ўтинчи;
— Ҳозир бу мани хотиним эмас десам, Селена Гомезни олиб чиқасан. Бу ҳам хотиним эмас десам, ўзимни хотинимни олиб чиқасан. Шу мани хотиним десам, ҳалол экансан деб учаласини берасан. Кейин ман 3 та хотинни қандай боқаман, - дермиш....!