Эр-хотин ҳақида латифалар

Эр-хотин овқатланиб ўтиришса, хотин чапиллаб овқат ебди.
Шу пайт эри бир туртиб дебди:
— Чапиллатмасдан егин!
Бироздан кейин яна бир туртибди:
— Яна нимага туртасиз? - дебди хотини.
— Чапиллатганинг эсимга тушиб кетди, - дермиш эри.
Аёл бўлиш осонроқ. Озгина жаҳл қилсанг, айтган нарсанг муҳайё бўлади.
Эркакларга қийин. Жаҳл қилса, еб турган иссиқ овқатдан ҳам маҳрум бўлади.

— Ойи, бугун адам зинадан йиқилиб тушиб ёмон сўзларни айтди.
— Нима деди? Ёмон сўзларни айтмасдан гапириб берақол.
— Унда индамадилар.

Бир аёл ишга кетиб, уйда қолган эрига қўнғироқ қилибди:
— Адаси, нима қиляпсиз? - деб сўрабди.
Эри:
— Уйдаман! Сен қиладиган ишни қиляпман... - дебди.
Хотини ўзича хурсанд бўлиб, эрим уйларни тозалаб, овқат қилиб ўтирган экан, деб ўйлабди. Кечқурун уйга келиб қараса, эри диванда ялпайиб ўтириб олганча, сериал кўраётган экан.
Бир куни эр кўчадан ховлиқиб келиб:
— Хотин кийимларингни кий! Мен катта пул топиб олдим! Энди миллионерман! - деса, хотини:
— Ҳозир адаси, чиройли кийимларимни кийиб чиқаман. Айланишга борамизми? - дебди.
Эри бўлса:
— Нимани кийсанг кий! Ойингни уйига кетасан! - деган экан.
Хотин эрига:
— Менсиз нима қилган бўлардингиз-а? - деб жавраса, эри кулиб турганмиш.
Хотини жиғибийрон бўлиб:
— Нега доим шунақа десам куласиз? - деса, эри:
— Хотин шошмай тур! Бироз ширин ҳаёл суришга ҳам қўйгин-да ахир! - дебди.
Ўғлидан онасига СМС:
"Ойи, мен кириш имтиҳонларини топшира олмадим. Адамни тайёрланг!"
Онасидан жавоб:
"Аданг тайёр! Сен қулоқларингни кучли шапалоққа тайёрла!"
Хотини эри яна уйга маст бўлиб келганини кўриб жанжал қилибди:
— Иккинчи ичманг деб айтгандим-ку сизга!
Бўлди энди уйимга кетаман!
Эри хотинини тинчлантириб:
— Ўзингни бос хотин! Мен иккинчи ичмадим, биринчи ичдим. Улфатларим иккинчи ичди, - дермиш.
Эр хотинига:
— Мана хотин, сени ҳамма орзуларинг ушалади!
Уй-жой, машина, янги кўйлаклар!
— Энди мазза қилиб яшар эканмиз-да, - дебди хотини.
Эри бўлса:
— Шунча янги нарсага эски эрни нима қиласан, - дермиш.
Эри ухлаётган пайтда хотин унинг телефонидаги барча ёзишмаларини қараб чиқди ва ўзининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий ҳолатини "бева" деб белгилаб қўйди??‍♂️