Эр-хотин ҳақида латифалар

— Хотинжон! Мен бугун маош олдим! Юр сенга 8—Март байрамига қимматбаҳо кўйлак билан бриллиант кўзли узук сотиб оламиз!
— Вой, дадаси-ей, менга бундай матоҳлар керак эмас. Ундан кўра шу пулларни олиб
ўртоқларингиз билан тоққа бориб дам олиб келинг!
— Ҳурматли радиотингловчилар, сизлар "Идеал эр ва идеал хотин" эртагини тингладингиз.
Бир куни Афанди сомса еб ўтириб сўка бошлабди. Сомсачи келиб унга нега сўкяпсиз деса
— Йўқ, мен сизни эмас, хотинимни сўкяпман дебди. У ҳар кун айтарди — менга гўшт олиб келинг, мен сомса қиламан — деб, мана, пиёзданам ширин сомса бўларкану.
Эр-хотин магазинга киришди.
Эр:
— Итимизга икки юз грамм колбаса бериб юборинг.
Хотин:
— Адаси итимиз йўқ-ку...
Эр:
— Ириллама.
Эри чет элдан хотинига хат ёзибди:
— Салом азизам! Узр ҳаётим бу ой санга пул жўнатомиман. Ўрнига 500та ўпич жўнатвоман. Қабул қилиб ол.
Бир ҳафтадан сўнг хотини жавоб ёзибди:
— Салом азизим! Сиз юборган 500 та ўпични қабул қилдим. Улани 100тасини газчилага, 100тасини сув ва электр энергиясига, 50тасини сутчига, 120 тасини бозор ўчарга ишлатдим. Хавотир олманг, ҳали захирада 130 та ўпич турибди.
Эр-хотин гаплашиб ўтиришса, телефон жиринглаб қолибди.
Эр:
— Агар мени сўрашса, уйда йўқлар деб айтгин, - дебди.
Хотин бориб телефон гўшагини кўтариб:
— Алло, йўқ, эрим уйдалар, дебди.
Эри жаҳли чиқиб:
— Аҳмоқ, мени уйда йўқ, деб айтгин дедим-ку сенга, - деса, хотин бамайлихотир дермиш:
— Нега жаҳл қиласиз? Ахир телефон сизга бўлмадику, - дермиш.
Маст ҳолда келган эр секин эшикни очиб, ётоққа кириб, ечиниб, ётиши билан, ёнидаги аёл бақирибди:
— Яна ичиб келдингизми?
— Қаердан билдинг?
— Сиз рўпарадаги қўшнимсиз-ку! Йўқолинг уйингизга!
— Адаси, анча совуқ тушиб қолди. Болаларни кийинтириш керак! Қачон бозорга олиб борасиз?
— Кеча ҳисоблаб кўрдим. Болаларни иссиқ ўлкаларга уч ойга юборсак арзонроқ тушаркан, хотин...
Хотини:
— Мен аёлман! Кир ювиш машинаси эмас!
Эри:
— Йўғ-е, буни қара-я! Мен ҳам одамман, банкомат эмасман!
Ҳайвонот боғи. Маймун турган қафас ёнида қизалоқ ойисидан сўради:
— Ойи, нега маймунлар юзларини бўяб олишган?
— Бошқа маймунларни қўрқитиш учун.
— Ие, унда сиз дадамни қўрқитиш учун бўяниб олар экансиз-да, а?
Ёнида индамай кетаётган дадаси жавоб берди:
— Йўқ қизим. Онанг кўчадаги одамларни қўрқитиб юбормаслик учун бўянади.
Эр-хотин урушиб қолишибди. Хотин эрига:
— Бундан кейин уйда ҳамма нарса пулли бўлади. Овқат қилиш 15 минг, чой дамлаш 5 минг ва ҳоказо, - дебди. Бироздан кейин эри хотинига қараб:
— Хотин, ёнимда бироз ўтиргин, - деса
Хотини:
— Ёнингизда ўтириш 10 минг, - дебди. Эри қараса чўнтагида 7 минг сўм қолган экан. Хотини "йўқ" деб келмабди.
Кечқурун эри ухлаётса, хотини сумкасини очаётган экан. Эри уйғониб кетиб хотинига:
— Нима қиляпсан ярим кечаси? - деса
Хотини:
— Сизга 3 минг қарз бериб турмоқчиман, - дермиш.