Эркаклар ҳақида латифалар

Ўғли кечқурун ўқишдан янги автомобиль ҳайдаб келганини кўрган ота:
— Қаердан олдинг буни? - деб сўрабди.
— Кўчада бир аёл икки минг сўмга сотди, - дебди.
Отаси:
— Эсинг жойидами? Ким машинани икки мингга сотади?, - деса, ўғли:
— Бир аёл деяпман-ку! Уни эри жазмани билан кетиб қолибди. Хотинига эса, — Менга тегишли ҳамма мол-мулкни сотиб, пулини менга жўнатиб юбор!, - дебди.
Айтгандай, сизларга тўрт хонали уй сотиб олдим, беш минг сўмга!
Сержант янги келган аскарларга:
— Бугун энг ялқов аскарга жуда осон топшириқ бор.
Ҳамма аскарлар "Мен" деб қўл кўтарибди. Орасида фақат битта аскар жим турганмуш.
— Сен нега индамаяпсан?, - дебди сержант.
— Қўлимни кўтаришга эриндим, - дермиш бояги аскар.
Хотин эрига:
— Кеча чўкаётганимда мени қутқариб қолган одамни кўрдингизми?, - деса,
— Ҳа, кўрдим. Кеча келиб мендан узр сўраб кетди, - дебди эри.
Кўчада кетаётган енгилтак аёл бир эркакка қараб:
— Сиз мени бешинчи эримга жуда-ям ўхшар экансиз...!? - дебди
Эркак ҳайрон бўлиб:
— Ўзи эрларингиз нечта бўлган? - деб сўраса, аёл:
— Тўртта, - дермиш.
Ҳарбий хизматга келган аскарлар сафда туриб, йўқламадан ўтмоқдалар:
— Абдуллаев
— Мен!
— Илҳомов
— Мен!
— З0 итов
— Мен! Зоитовман, ўртоқ старшина, Зоитов!
Уруш даврида бизни ўрмонга олиб бориб ташлашди.
Биринчи куни биз немисларни қувдик. Иккинчи куни немислар бизни қувди. Учинчи куни ўрмон эгаси ҳаммамизни қувиб юборди.
Афанди ҳар доим Бойваччани мот қилар экан. Мот бўлишдан зериккан бой хотинидан маслахат сўрабди.
Хотини:
— Ҳамма казо-казоларни самоворда ош қилиб чақиринг. Афандини 10дақиқа кечроққа айтасиз. Афанди келганида ҳаммани олдида:
— "Афанди турсигими ювиб қўйдизми?" - десангиз мот бўлади.
Бой хотини айтганидек қилибди. Ҳамма ўтирган вақтда Афанди кириб келишига, Бой туриб:
— Афанди турсигимми ювиб қўйдингизми? — деса
Афанди:
— Ия, яна сийиб қўйдингизми? — дермиш.
Олдинлари қизлар мени орқамдан роса югуришарди. Ҳатто баъзилари уйимгача қувлаб келарди. Ҳозир бўлса югуришмай қўйишди. Чунки қизларни сумкасини ўғирламай қўйдимда.
— Адажон, нимага шоколадларни зар қоғозга ўрашади?
— Бошқа хонада турсак ҳам, сени шоколад ўғирлаётганингни эшитиш учун!
— Адаси, сизга ромашкали чой дамладим. Мана, ичиб олинг.
— Сен мени асабий демоқчимисан? Нима, сенга ёқмай қолдимми? Балки ажрашмоқчидирсан?
— Йўқ, йўқ!
— Э-э, минг лаънат! Қуй чойдан!