Эркаклар ҳақида латифалар

Ота-она ўғлини армияга кузатяпти.
Она:
— Доим ҳақиқатни ёзгин!
Ота:
— Э, уёқда ҳар битта хатни текширишади.
Она:
— Унда аҳволинг ёмон бўлса, қизил, яхши бўлса, кўк рангли сиёҳда хат ёзгин!
Ўғил жўнаб кетди. Орадан қанчадир вақт ўтиб, кўк сиёҳда ёзилган хат келибди:
"Онажон, отажон, ҳаммаси яхши! Фақат, бу хатимни қизил кўзойнак тақиб ўқинглар..."
Никоҳ - шундай воқеаки, ундан сўнг эркак гул сотиб олишни тўхтатиб, озиқ-овқат сотиб олишни бошлайди.
Иккита участка нозири айланиб юришса, дарахтда бир одам осилиб турган экан. Нозирлардан бири иккинчисига:
— Нима қиламиз бошимизга ортиқча ташвиш келтириб. Шу мурдани нариги туманга олиб бориб осиб келайлик, - дебди.
Иккала нозир мурдадан қутулиб, йўлларида кетаверибди.
Нариги туманни нозирлари айланиб юриб, кўзи дарахтда осилиб турган одамга тушиб:
— Анавини қаранглар, яна шу ерга осиб кетишибди...- дермиш.
Тонгга яқин уйига қайтган эрини ҳамма ёғида лаб бўёғи ва сариқ соч кўрган хотин жанжал қилиб:
— Бу нима аҳвол? - деб бақирса, эри:
— Айтсам ишонмайсан, масҳарабоз билан росса урушдим, - дермиш.
Эр хотинига ҳаёлчан деди:
— Мен ҳеч қачон бормаган жойга боришни, ҳеч қачон қилмаган ишни қилишни хоҳлаяпман.
Хотин жавоб берди:
— Унда ошхонага бора қолинг!
Ҳарбий комиссариятда тиббий кўрик. Икки эгизакдан бири текширувдан чиқибди.
— Нима бўлди? сўрабди Ҳусан.
— Армияга яроқсиз эканман, олишмади, - дебди Ҳасан.
— Унда менинг ўрнимга ҳам кириб чиқ, армияга боргим келмаяпти. Ҳасан хўп дея, яна кўрикдан ўтиш учун кириб кетибди. Бироздан сўнг чиқиб дермиш:
— Ҳусан, сени армияга олишди!
Паркда йигит билан қиз қучоқлашиб ўтирибди.
Қиз:
— Менга шундай ишонарли чин сўзингизни айтинг юрагим ҳайқириб кетсин,
Йигит
— Орқамизда даданг билан иккта милиса турибди!
Бир ёш йигит хилват кўчада одамларни тунаб, ўғрилик қилиб юрса, кекса отахон келиб:
— Ўғлим, бу нима қилганинг?! Отанг шу юришингни билса нима қилади?! - дебди.
Шунда йигит иккиланмай жавоб берибди:
— Отам мени ўлдиради! Чунки бу унинг ҳудуди!!!
— Азизим, мени севасизми?
— Севаман!
— Гапингиз рост бўлса, чекишни ташланг...
— Ташлайман!
— Ичишни ҳам ташлайсиз-а?
— Ҳа!
— Маошингизни менга олиб келиб берасизми?
— Бераман маошимни ҳаммасини!
— Вой, мени деб жонингиздан ҳам воз кечишга тайёрмисиз?
— Тайёрман! Нима қиламан бунақа ҳаётни?!
Бир одам хотинини ишхонасидаги зиёфатга олиб келибди. Бир оз тургач, хотини:
— Анави сочини чиройлик турмаклаган аёл ким?,- деб сўраса. Эри:
— У бошлиқнинг машуқаси!, - дебди.
Хотини яна бир бошқасини кўрсатиб:
— Анави тўлагина аёл ким?, - деса.
Эри:
— Бош ҳисобчимизнинг машуқаси, - дебди.
Хотини бир чеккада фужерда шампан виноси ичаётган аёлни кўрсатиб:
— Бу аёл кимнинг машуқаси?, деб сўраган эди.
Эр:
— Бу аёл бўлим бошлиғининг машуқаси, - дебди.
Хотини кетворган бир ёш жувонни кўрсатиб:
— Бу кимнинг машуқаси, - деса.
Эр ким билан гаплашаётгани эсида йўқ:
— Бу меники, мени асалим бу!, - дебди.
Хотини ҳам суҳбатга ўта берилиб кетганидан:
— Дадаси, бизники ҳаммасидан чиройли экан, - дермиш