Эркаклар ҳақида латифалар

Ота боласига деди:
— Юқори қаватда турадиган бола билан ўйнама, тарбияси яхши эмас.
— Менинг тарбиям яхшими?
— Албатта яхши-да.
— Ундай бўлса, ўша бола мен билан ўйнаса майлими?
Бир йигит дўстига:
— Қарз бериб тур, албатта қайтараман!
— Бермайман, кейин қайтариб беролмайсан.
— Нима, менга ишонмаяпсанми?
— Сенга ишонгунча, Аҳмадбойга ишонганим яхши!!!
Судья:
— Ўртоқ Турсунов, қўлимдаги шикоятда айтилишича, сиз қўшнингизни эшак билан тенглаштирган эмишсиз.
Турсунов:
— Ўртоқ судья, улардан қайси бири шикоят қилди?
Бугунги кунда турли кўринишдаги тортларга буюртма бериш урф бўлмоқда. Қандолатчиларни фикрича, кўпчилик эркаклар хотинининг туғилган кунига бош мияси шаклидаги тортларни буюртма қилишмоқда. Торт устига эса, "Мени миямни еб тугатмасдан, шуни еб тур!" деган ёзув ёздиришмоқда.
Иккита футбол ишқибозлари суҳбат қурмоқда:
— Бу ўйинчи ҳақида фикрингиз қанақа?
— Бу ўйинчи менга Алишер Узоқовни эслатмоқда!
— Ахир у футболчи эмас-ку?
— Шунинг учун ҳам уни эслатади-да...
Ҳалокатга учраган самолёт ерга қуламоқда. Самолёт ичидаги бир аёл эркакка қараб:
— Охирги мартта ўзимни аёл эканимни ҳис қилишга ёрдам беринг!
Эркак кўйлагини ечиб, аёлга:
— Мана, ювиб, дазмоллаб бер!!! - дермиш.
Автобус бекатида икки нотаниш эркак турибди. Бирининг сочлари малла, иккинчиси кал. Малласоч эркак нимадан гап бошлашни билмай сўради:
— Ҳа, биродар, Худо сизни сочдан қисганга ўхшайди-а?
— Нега қисади? Малла соч бермоқчи бўлганди, ўзим истамадим.
Абонент йигит қизга СМС ёзяпти:
"Менга турмушга чиқинг!"
Йигитга СМС келибди:
"Ҳисобингизда маблағ етарли эмас. Илтимос ҳисобингизни тўлдириш учун Россияга бориб ишлаб келинг!".
— Сизларни иноқлигингизга ҳавас қиламан. Турмуш қурганингизга 20 йил бўлди. Ҳалигача эр-хотин сайрга чиқганда бир-бирингизни қўлингизни ушлаб юрасиз...
Эр:
— Агар мен хотинимни қўлини бир дақиқага қўйиб юборсам, у албатта дўконга кириб, ўзига бирорта янги кийим сотиб олади!
Бир йигит дўстидан сўрабди:
— Ишсизмисан? Нега нуқул дам олиб юрибсан?
— Нега? Ишлаяпман. Иш мен учун байрам. Байрамда эса инсонлар дам олишади.