Эркаклар ҳақида латифалар

Қиз йигитга қараб:
— Битта топишмоқ айтаман топсангиз сизга тегаман. Вақ-вақ қилиб сакраб юради, сувни яхши кўради.
Йигит: Сигир - топдимми?
Қиз: Ҳа, тўғри топдингиз!
Бугун нотаниш номердан манга SMS келди: "Жоним хафа бўлманг, ман бошқасини учратдим, айб сизда эмас, бошқа учраша олмаймиз."
— Қойил мани хатто танимийдиган қиз ҳам ташлаб кетди.
Эркак кишини бир қулоғидан кирган гап, иккинчисидан чиқиб кетади, аёл кишини икки қулоғидан кирган гап оғзидан чиқиб кетаркан.
Эр командировкага кетиб бахтсиз ҳодисага учрабди ва кўзидан ажралибди. Докторлар кўз тополмай, буқанинг кўзини қўйиб беришибди.
Уйига келиб, қон тўлган кўзи билан хотинига қараса, хотини оёқлари қалтираб:
— Унақа қараманг, ҳаммасини ўзим айтиб бераман, - дермиш.
Қишлоқда яшайдиган йигитлар кечаси нечида уйга қайтганини ота-онаси аниқ билади.
Чунки тракторда шовқинсиз келиб бўлмайди-да.
— Адажон, нега синглимни исми Олтиной?
— Онанг тиллани жуда-ям яхши кўргани учун!
— Унда нимага мени исмим Тўхтасин?
— Кўп савол беравермагин...!
Йигит бўлажак келинининг отаси билан суҳбати:
— Қизингиз, мени хотиним бўлишга розилик билдирди!
— Ҳмм, ўзинг айбдорсан, ҳар кун қатнаб юриш натижаси шу-да...
Ота ўғил чет эл сафарида харобалар орасига экскурсияга чиқишди. Шу пайт ўғил отасига:
— Дада, нима бу ерда ойим машина ҳайдашни ўрганганмила? - дермиш.
Йигит қизга дил изҳори қиляпти:
— Сен учун ҳамма нарсага тайёрман, осмондаги ойни олиб беринг десанг ҳозироқ олиб бераман!
— Ой жойида тураверсин, яхшиси менга битта тилла узук олиб беринг.
— Уфф, шу одатинг ёмонда, доим гапни бошқа ёққа бурасан.
Бир куни хотини эрига латифа айтиб берибди. Эри роса кулибди.
Хотини:
— Кулгили эканми, ўзим тўқидим, - деса
Эри бирдан жиддий тортиб:
— Ўзимам этудим, шунақаям бемаза латифа бўладими деб, - дермиш