Эркаклар ҳақида латифалар

— Мен отамга ўхшаб ойига минг доллар маош олишни орзу қиламан.
— Нима, отанг шунча маош олармиди?
— Йўқ, у ҳам орзу қиларди.
Эрталаб турган эрнинг рўпарасида, хотини энкайиб, гўёки таъзим қилиб турган экан.
Эр:
— Таьзим қилишинг шарт эмас. "Ассалому-алайкум, хайрли тонг бегим" - десанг етарли!
Хотини:
— Эй, боринг-е, белим қотиб қолди, - дермиш
— Дадаси бугун тушимга кирибсиз.
— Хўш, тушингда нима қилаётган эканман?
— Менга ям-яшил олмани бир тишлаб, берибсиз
— Бошимни қотирма хотин, айфонга пул йўқ.
Хотин эрига этвотганмиш:
— Этишларича, янгича операция ўйлаб топишибди. Нима эмиш, 2000$ берса - 35 ёшлик хотинни 20 ёшликка айлантириб қўярмиш.
— Мана сенга 5000$!!! Умуман қорангни кўрмай!!!
Бир йигит жон таслим қилаётган қайнонасини бошида ўтирибди. Қуёш ботаётган пайтда қайнона зўрға кўзини очиб, кун ботаётган тарафга қараб:
— Қуёшни ботишини қаранг куёв, қандай гўзал-а...
— Ойижон у ёққа қараманг, чалғимай ўз ишингиз билан шуғилланинг...
Эр ишдан уйга келса, хотини китоб ўқиб ўтирибди. Эр ундан сўрабди:
— Хотинжон менсиз зерикмадингми? Йўқ, мен кун бўйи Шекспир билан тиллашиб ўтирдим.
— Шунақами? Кўрдим.
— Нимани кўрдингиз?
— Ўша Шекспир карават устида шляпасини унутиб қолдирибди, - дермиш.
— Азизам, сен мени кучлироқ соғинишинг учун узоқ вақт келмадим...
— Яхши. Танишинг, булар сизнинг набираларингиз!
Бола қизнинг орқасидан югурмоқда:
— Ҳой қиз, ҳой қиз.
— Ҳа тинчликми?
— Кечирасиз, мабодо автобусда сизнинг зонтигингиз қолиб кетмадими?
— Вой, ҳа унутибманку...
— Унда автобуснинг орқасидан югуринг, ҳали узоқга кетгани йўқ...
Хотин эрига қўнғироқ қилиб:
— Алло, гаплаша оласизми?
— Ҳа.
— Унда мени эшитинг...
Телевизорда Мексика сериали тугагандан кейин, хотин эридан сўради:
— Йигитни кўрдингизми, қизни нақадар севар экан. Сиз ҳам шундай сева оласизми?
— Ҳа, қиз чиройли экан, севса арзийди.