Эркаклар ҳақида латифалар

Хотин эрига жаврай бошлабди:
— Сизга нечи мартта айтаман, ичимлик олаётганингизда қаранг, шарбатларга 100 фоиз деб ёзилади.
Газли ичимликларга 50 ёки 80 фоиз деб ёзилади. Нектарларга 40 фоиз деб!
Эри хурсанд бўлиб:
— Ана айтдим-ку хотин, ароқ - бу нектар деб, - дермиш.
Эр хотини билан ҳазиллашмоқчи бўлиб дебди:
— Азизам, сенга бир сирни очишим керак!
— Нима сир экан?
— Мени кечира оласанми?
— Ичимни қиздирмасдан, айтинг тезроқ!
— Бизни қизимиз сени фарзандинг эмас...
Афанди хотини билан кетаётса, бир йигит чиройли қизни қўлини қаттиқ ушлаб олиб шеър ўқиб бераётган экан.
Афанди:
— Ҳой йигит, нима қиляпсан? Қўйиб юбор қизни қўлини! - деса, йигит:
— Машқ қиляпман. Уйлансам, хотинимни кўнглини олиш осон бўлсин деяпман.
Афандини хотини эрига қараб:
— Уйланмасдан аввал қўлингиз синганмиди?! - дермуш.
Дўстим сени хотининг ҳам ёқтирган ишларинга қаршилик қиладими?
— Йўқ, қайта хурсанд бўлади!
— Ҳа нима иш қиласан?
— Овқат қиламан, сигир соғаман, чой дамлайман.
Эри ишидан эртароқ қайтиб келиб, хотинига дебди:
— Хотин, болаларни кийинтир. Бугун ҳайвонот боғига борамиз!
Хотини ажабланиб:
— Нега? Даб-дурустдан борамиз деяпсиз? – деса, эри жаҳли чиқиб:
— Ўзинг неча кундан бери қариндошларимни соғиндим, кўргани бориб-келайлик деб ҳоли-жонимга қўймаяпсан-ку! – дебди.
Хотин эрига дебди:
— Адаси ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқисам дегандим. Менга машина олиб берардингиз... Қариндошларникига борардик.
Эри:
— Сен машина ҳайдасанг, қариндошларни кўра олмаймизми деб қўрқаман, хотин...!
Бир олигарх касодга учраб, бу ҳақда рафиқасига маълум қилибди.
— Биласанми, биз "Мерседес"ни сотиб, "Лада" сотиб олишимизга, Рублёвкадаги данғиллама уйимизни сотиб, Москвадаги квартирамизга кўчиб ўтишимизга тўғри келади. Бироқ сен мени шунда ҳам севаверасан-ку, тўғрими?.
Рафиқаси эса унга:
— Ҳа севавераман ва жуда соғинаман, - деб жавоб қайтарибди
Хотин эрига:
— Қанақа одамсиз? Оғзингиздан сигаретни ҳиди сасиб юрасиз бир ҳафта "Сигарет чекмайман, сигарет чекмайман" - деб юрсангиз сигаретни ташаб яхши эр бўласиз, - деса.
Эр:
— Хўп бўлади, сен ҳам: "Интернетга кирмайман, уй ишларини қиламан" - деб юрсанг, ажаб эмас яхши хотин бўлсанг, - дермиш
Боши қотган бир эркак дўстига:
— Бугун хотинимни туғилган куни. Нима совға қилсам экан? - дебди.
Дўсти:
— Уйга маст ҳолатда бормасанг бўлди. Совға - шу!
Эркак ўйланиб туриб:
— Тўғри, хотинимни юбилейи ҳар ҳолда...!
— Азизим, мен билан танишмасингиздан аввал, кимнидир парвариш қилганмисиз?
— Ҳа, қишлоқда, сигирларни парваришлаганман.