Эркаклар ҳақида латифалар

Маст киши жон-жаҳди билан симёғочни тақиллатарди.
— Хотин, кимга айтяпман, оч эшикни!
Яқиндан ўтиб кетаётган посбон ёнига келиб:
— Ўртоқ, нима гап?! Қани, «пуф» денг-чи?!
Маст жон-жаҳди билан пуфлаганди, посбон ўзи чайқала бошлади ва симёғочни тақиллатиб бақирди:
— Қанака хотинсиз, ўзи? Очинг эшикни!
Бир куни эр-хотин жанжаллашиб қолишибди. Хотинини жаҳли чиқиб эрига:
— Сизга теккандан кўра шайтонга текканим яхши эди, - деса, эри қараб туриб:
— Буни иложи йўқ, яқин қариндошларнинг никоҳ қуриши ман этилади, - дебди.
— Алло, бошлиғингиз билан гаплашмоқчиман.
— Бошлиқ бандлар
— Ахир мен хотиниман...
— Ҳамма аёллар хотиниман деб, телефон қилади.
Янги келин-куёв чимилдиқда ўтирганмиш. Куёв бармоғидаги узукни айлантириб ўтирган экан, келинни сабри тугаб:
— Сиз бошқа ишни ҳам биласизми? – деса, куёв:
— Биламан. Узукни нариги тарафга ҳам айлантира оламан - дебди.
Тонгга яқин уйига кириб келган эрга хотини деди:
— Қаерларда юрибсиз? Туни билан ухлолмай чиқдим!
Эр:
— Мени ухлади деб ўйлайсан-ми!?
Шкаф ичидаги толиби илм устози пири Комилдан сўради:
— Устоз, биз бу ердан қачон кетурмиз?
Пири Комил жавоб қилди:
— Эээ? йиғиштир адабийча гаппи, эри кетсин, сурамиз.
Учта хотин суҳбатидан:
Биринчи хотин:
— Эрим ҳар байрам кунлари тўйиб ароқ ичади.
Иккинчи хотин:
— Мени-ям эрим ичади. Фақат чойхонага борган кунлари ичади.
Учинчи хотин:
— Мени эрим... – деб турса, эри келиб қолиб дебди:
— Хотин, календарга қара-чи, бугун байрамми? “Йўқ” дейсанми!? Унда мен чойхонага кетдим, – дермиш.
Чойхонада ошхўрлик қилиб ўтирган Афандига бир таниши дебди:
— Уйингизга ўт кетди, тез боринг!!!
— Э, йўқ! Биз хотиним билан ишларни бўлишиб олганмиз. Мен пул топиб бораман. Хотиним уйдаги ишларга қарайди. Бор ўзига айт!
Бир танишим гапириб берди. У ишхонада бирор қийинчиликка дуч келса, чўнтагидан хотинини суратини олиб, қараб қўяркан-да, дарҳол тинчланаркан.
Хотинини суратига қараб шундай дер экан:
"Етти йилдан бери шу шаллақи, жанжалкаш, вайсақи билан яшаб келяпман-ку, ишхонадаги қийинчиликлар буни олдида нима бўпти?! Ҳаммаси жойида!"
Кечаси эр хотин ухлаётса эшик тақилабди. Хотин ҳомиладор экан.
— Дадаси туринг, эшик тақилаяпти, қараб қўйинг деса,
— Ўзинг қаравер, дебди.
— Вой дадаси мен, иккиқатманку, қўрқаман, деса
— Иккиқат бўлиб, сен қўрққан, бирқат бўлиб мен қўрқмайманми, дермиш