Кафе-ресторан ҳақида латифалар

Бир йигит ресторанга кириб официантга 10 минг берибди.
Официант:
— Стол банд қилиб қўяйми?
Йигит
— Йўқ, ҳозир қизчам билан келаман, бизда ҳамма жой банд десангиз бас.
Иккита бит барга кириб роса ичишибди. Кайф бўлиб қолишгач, кўчага чиқишиб, бекатни олдида тўхташибди. Шунда бири шеригидан сўрабди:
— Нима қиламиз? Пиёда кетаверамизми ёки итни кутамизми?
— Кеча кайфинг ошиб қолди, ўртоқ...
— Ҳа, нималар деб бақирдим ўзи? Эслай олмаяпман!
— "Ташқарига чиқмоқчиман, менга эшикни олиб келинг!" деб официантга росса ўдағайладинг...
Бир тошбақа барга кириб, бир стакан сув олиб кетар экан.
Бир кун, иккинчи кун, учинчи кун...
Охири барда ўтирган бўри сўрабди:
— Ҳой тошбақа, нега уч кундан бери сув ташийсан? – деса, тошбақа унга:
— Уч кун бўлди, уйимда ёнғинни ўчира олмаяпман, - деган экан.
Тошкентдан Қашқадарёга текширувчи борибди. Текширувчини бугун бу чойхонада, эртага у чойхонада. Хуллас, бир ҳафта меҳмон қилишибди.
Яна чойхонага олиб киришганда официант келиб:
— Нима буюрасилар? - деб сўрабди. Гўшт ейишдан чарчаган текширувчи:
— Ука, гўштсиз овқатлардан нима бор? - деб сўрабди.
Официант уйланиб туриб:
— Табака бор ака! - деган экан.
Қиммат ресторанга кирган хўранда ёнига официант келиб сўрабди:
— Нима буюртма берасиз?
Хўранда официант узатган менюни секин ёпиб:
— Сиз менга нима тавсия қиласиз? - деса, официант паст овозда пичирлаб:
— Фурсат борида бу ердан қочиб қолишни тавсия қиламан, - деган экан.
Вокзал ошхонасида овқатланаётган бир хўранда:
— Официант, мени овқатимни нега бунча кам суздингиз?
Официант:
— Поездингиздан кечга қолманг дедик-да...
Ресторанда қуён ва бўри суҳбатлашиб ўтиришибди. Қуёнжон, сенга маза, доим пулинг бор менда эса ҳеч вақо йўқ, шунча пулни қаердан оласан?
— Менга пулни машуқам беради.
— Меники эса бир тийин ҳам бермайди, дебди бўри
— Эҳ, бўривой сен жуда қўполсан, тирноқларинг ўткир. Сен аста-секин мулойимлик билан хотинингни қўлини, қўлингни орқаси билан силасанг албатта пул беради.
Бўри шошиб уйга борса, хотини ухлаб ётган экан, секин бориб кафт орқасини силаса,
— Ҳа, қуёнжон, пулинг тугадими, дебди.
Болға билан болта бардан қочиб чиқаётишса, олдиларидан арра чиқиб қолибди.
— Нимадан қочяпсизлар? – дебди арра.
— Ичкарида сварка маст бўлиб, тўпалон қиляпти, - дермуш болға билан болта.
Бир эркак ҳуштори билан ресторанда ўтирса, ёнига битта одам келиб:
— Аёлингиз билан рақсга тушсам майлими?,- дебди.
— Йўқ, биз ҳали шароб ичмадик, - дебди бояги эркак.
— Кечирасиз, аёлингизни рақсга таклиф этсам майлими?, - дебди яна.
— Йўқ, биз ҳали овқатланмадик, - деб жавоб берибди.
Шунда аёл ўрнидан туриб:
— Нега ундан сўрайсиз? Ўзимдан сўранг!, - деса, иккала киши ҳам бараварига:
— Эркаклар гаплашаётганида сен жим тур!!!, - дермиш.