Кафе-ресторан ҳақида латифалар

Хўранда официантга қараб дебди:
— Нега ҳамма овқатлар ароқ ҳиди келяпти?
Официант бир қадам орқага сурилиб:
— Энди-чи? Келмаяптими? - дермиш.
Ресторанда официантга мижоз:
— Доллар олаверасизларми?
— Ҳа.
— Пластик карта билан ҳам ҳисоблашсак бўладими?
— Ҳа.
— Шиша Бутылка билан-чи?
— Эшитишимча, уйланган эмишсан.
— Ҳа, кўчадаги ошхоналарда овқатланиб юриш ёқмаётган эди.
— Энди-чи?
— Энди ёқяпти.
Ишдан қайтган эp хотинига бақирди:
— Яна овқат тайёр эмасми? Мен итдай очман! Бўлди, ресторанга кетдим!
— Хой, беш дақиқа сабр қилиб туринг!
— Нима, беш дақиқада овқатни тайёр қилишга улгурармидинг?
— Йўқ, кийинишга улгураман.
Талаба ресторанга кириб официантга:
— Битта булка нон ва бир стакан сув, - дебди.
Официант кулиб:
— Шунчалик пастга урасанми ўзингни. Ҳаётга бир марта келасан, мазза қилиб, тўйиб маишат қимайсанми, - деса
Талаба:
— Ҳа, тўғри айтасиз. Маишат бўлса маишатда. Унда манга учта булка нон ва бир челак сув олиб келинг, - дермиш
Ресторандан чиқаётганда нега официант аёлнинг белидан қучоқлаб олдингиз? Кап-катта, оилали одамга уят эмасми?
— Қизиқмисан, хотин? Ахир мен унинг кўйлагига қўлимни артдим ҳалос.
Қаҳвахоналардан бирига олапар мушук кириб, официантга буюртма берибди.
Мушукни гапираётганини кўриб, ақлдан озай деган официант мушукка қараб:
— Кўчада нима иш билан юрибсиз, - дебди.
Мушук:
— Иш қидириб юрибман. Ҳозир суҳбатдан келяпман, - дебди.
Официант кўп ўйламай:
— Мени циркда танишларим бор? Хоҳласангиз, гаплашиб бераман, - деса, мушук:
— Циркда компьютер дастурчисига иш бормикин? - дермиш.
Ресторан директори официантга деди:
— Мижозлар билан ҳеч қачон тортишманг, улар ҳамиша ҳақ бўлишади.
— Тушунарли, аммо у мижоз сизни ...тентак деб айтди—да!
Талаба кафега кириб ўтирса, столга қўйилган туз ва мурчга кўзи тушибди. Официантни чақириб:
— Нимага столга туз қўйгансизлар? – деб сўраса, официант:
— Агар еяётган овқатингизни тузи кам бўлса солиш учун, - дебди.
Талаба бўлса:
— Унда нега овқат қўймагансизлар? – деган экан.
Ресторанга кирган икки севишганлар бир-бирига термулиб:
— Сени еб қўяман. Жуда ширинсан!
— Сизни ҳам... - деб ўтиришса, олдиларида турган официант:
— Ичишга-чи? Бирор нарса олиб келайми? - дермиш.