Лоф-ёлғон ҳақида латифалар

Иккита скилет ринга тушибди. Бири иккинчисига қараб:
— Суякка уриш йўқ, дермиш.
Бир куни балиқ чўмилишга бoрибди, аммо сочиқ ёдидан кўтарилибди...
Телефон жиринглади. 5 ёшли бола трубкани олди.
— Алло даданг қани?
— Дадам ҳаммомда!
— Ойинг қани?
— Ойим ҳам ҳаммомда!
— Ойингми, дадангми ҳаммомдан чиқса менга телефон қилишсин!
— Улар ҳали бери чиқишмайди, чунки мендан вазелин сўрашганда, мен билмай "суперклей" бериб юборибман.
Кунлардан бирида карам чўмилишга борибди, кун иссиғидан ечиниб, ечиниб тугаб қолибди.
— Хотин нега ишонмайсан? Сендан кейин бошқа аёлни ўлсам ҳам сева олмайман…
— Ҳаммангизни кўришга кўзим йўқ!
Иккита хўроз:
— Юр кетдик, айланиб келамиз.
— Ҳа, қайерга?
— Табакага!
— У ерда нима қиламиз?
— Яланғоч товуқларни томоша қиламиз.
100-маршруткада:
— Итингизни сал нарироққа олинг, устимда бургалар сакраб юрибди, — деб норозилигини билдирди йўловчи аёл.
— Қоравой, ёнимиздаги аёлни бурга босиб ётибди, пастга тушақол.
Эр командировкага кетиб бахтсиз ҳодисага учрабди ва кўзидан ажралибди. Докторлар кўз тополмай, буқанинг кўзини қўйиб беришибди.
Уйига келиб, қон тўлган кўзи билан хотинига қараса, хотини оёқлари қалтираб:
— Унақа қараманг, ҳаммасини ўзим айтиб бераман, - дермиш.
Бир таксист қоронғида уйига қайтаётса, бир кампир тўхтатиб:
— Ўғлим мени қабристонга обориб қўй, - деса
Таксист ўзига ўзи:
— Бу арвоҳми ёки одамми?
Йўқ йўлим бошқа томонга деб кетибди. Oзгина юриб қараса, кампир ёнида югуриб кeтаётганмиш. Tезрок ҳайдаб кўрса, тенгма-тенг кетаётганмуш. Таксист бу арвоҳ авария қилиб мендан аламини олмоқчи деб, машинани тўхтатиб, эшикларини қулфлаб, кўзини юмиб ўтирса.
Бир пайт ўзини озгина ростлаган кампир ойнани тақиллатиб:
— Эшигингни оч кўйлагимни эшигинг қисиб қолди, - дермиш.
Чақалоқ туғилганидан гапиришни бошлади.
Биринчи сўзи ҳола экан, холаси вафот этибди.
Кейин тоға деган экан, тоғаси ҳам ўлиб қолибди.
Кейин дада деган экан қўшниси ўлиб қолибди.