Лоф-ёлғон ҳақида латифалар

Фермада яшайдиган сигир буқани севиб қолибди.
Буқага чиройли кўриниш учун озаман деб овқат емай қўйибди.
Буни кўрган ферма эгаси сигирни қассобга топшириб юборган экан.

Бир киши чўлда чанқаб кетаёса, олдидан қудуқ чиқиб қолибди.
"Сув-сув" деб қудуқ томон югурса, уни ичидан бир одам чиқиб "Қани?" дебди.

Институтда курсдошларим мендан сақич сўрайверган эди, бўшаган дори идишига сақичларимни солиб олдим.
Мактабда иккита ёши катта кишилар учрашиб қолибди:
— Кечирасиз, сиз ўғлингизга келган бўлсангиз керак?!
— Йўқ, мен синфдан-синфга қолавериб мактабни ҳалиям тугата олмадим. Сиз-чи? Турмуш ўртоғингиз ўқитувчи бўлса керак, уни кутиб олиш учун келдингизми?
— Қаёқда?! Дадамни дарслари тугаса, уйга олиб кетиш учун келдим.
Бир киши ишсиз, пулсиз қолиб кетибди.
Дўсти унга яхшилик қилмоқчи бўлиб корхонасига ишга жойлаштирибди. У киши ҳар куни келиб-кетиб, ҳеч иш қилмасдан ойлик олиб юраверибди-юраверибди.
Бир куни дўстини ёнига кириб дебди:
— Шунақаям адолатсизлик бўладими?!
— Нима бўлди дўстим? Ахир мен сенга иш бердим, ойлик оляпсан, - деса, ҳалиги киши:
— Ишхонага келиб кетишим шартми?! Ойлигимни уйга олиб бориб беришса бўлмайдими!? - дебди.
Ракета ойналарини тонировка қилиб олган космонавтлар ойни кўрмасдан ёнидан учиб ўтиб кетишди.

Дўкон сотувчисини ёнига ҳар куни бир кучук оғзида халта кўтариб кираркан. Сотувчи халтани ичидан пулни олиб, халтага нонни солиб, яна кучукка берса, кучук уйга нон олиб кетаркан.
Кунларни бирида сотувчи кучукни орқасидан бориб, қаерда яшашини кўрмоқчи бўлибди. Кучук бир эшикни қўнғироғини чалса, ичкаридан эгаси чиқиб кучукни уришааётганмиш.
Сотувчи:
— Нега уришасиз? Ахир бу энг ақлли кучук-ку! - деса, эгаси:
— Мен бунга нечи мартта айтганман, мени овора қилмасдан уйни калитини олиб юргин деб... - дебди.

Моргда:
— Бу иккаласи ковиддан вафот этганми?
— Ҳа.
— Биттасини боши ёрилган-ку?!
— Бозорга тиббий ниқобсиз кирибди.
— Иккинчисига пичоқ урилган-ку!
— Бозорга гўшт олишга борган экан. Қассобни олдида ниқобсиз аксириб юборибди.
— Ичасанми?
— Йўқ.
— Чекасанми?
— Йўқ.
— Қимор ўйнайсанми?
— Йўқ.
— Аёллар билан юрасанми?
— Йўқ.
— Нима бало, биронта ҳам нуқсонинг йўқми?!
— Фақат битта нуқсоним бор.
— Қанақа нуқсон?
— Ёлғончиман.
Иккита электр ўтказгич устунлар бир-бирига қараб дебди:
— Туравериб зерикиб кетдим.
— Мен ҳам, - дебди иккинчиси.
— Юр кетдик, айланиб келамиз. Бир кун чироқсиз ўтиришса ҳеч нарса бўлмас... - деган экан.