Лоф-ёлғон ҳақида латифалар

Бир одам овоз билан бошқариладиган машина сотиб олибди.
"Вой дод!" деса тўхтар экан. "Ҳайрият" деса юраркан.
Бир кун машинада кетаётса, жар томонга келиб қолибди.
"Вой дод" деса, машинаси тўхтабди. Шу пайт "Ҳайрият" деган экан.
Болалар боғчасида иккита бола тувакда ўтирган экан бири дебди:
— Сен ўғил боламисан, қиз болами?
— Билмиман, - дебди.
— Тувакдан тур-чи, айтаман! - дебди бола.
— Ўғил бола экансан!
— Қаердан билдинг?
— Тувагинг кўк рангда экан. Қизларни боғча опам қизил тувакка ўткизадилар.
Йигит Бўзсув қирғоғида ўтирса, сувдан бир қурбақа чиқиб қолибди-ю, тилга кирибди:
— Мени ўпсанг, гўзал маликага айланаман...
Буни кўрган йигит қурбақани олиб чўнтагига солаётганмиш:
— Нима қиляпсан? Мен гўзал маликаман, - деса, йигит:
— Гўзал маликалар тиқилиб ётибди. Гапирадиган қурбақа ҳали бирорта блогерда йўқ. Сен менга шундайлигинча кераклироқсан! - деган экан.
Такси ҳайдовчиси йўловчини олиб кетаётса, йўловчи:
— Ҳов анави келаётган кўчани бошида тўхтатиб юборинг, - дебди.
Ҳайдовчи бўлса:
— Бугун кўзойнагим уйда қолиб кетибди. Тушадиган жойингизда етиб келганимизда айтарсиз, дарров тўхтатаман машинани, - дермиш.
Агар ўрмонда олдингиздан айиқ чиқиб қолса, бир четга ўтиб тиланчига ўхшаб туриб олинг. Айиқ ҳам аниқ сиз тарафга қарамай ўтиб кетади.
Эшик тақиллабди. Аёл очса, бир йигит турганмиш.
— Балкон ойналарига панжара ўрнатмоқчидим, - дебди йигит.
Аёл:
— Ахир бизни уйимизда уста ишлаяпти, - деса, йигит:
— Ўша менман! Балкондан пастга тушиб кетдим, - дебди.
Айрим инсонлар шунақаям "совуқ"ки, уларни қонини ичган чивин шамоллаб қолармуш.
— Товуқ биринчи яратилганми ёки тухумми?
— Албатта товуқ!
— Нимага?
— У хўрозни чап қовурғасидан яралган.
Бир киши қўшнисини дарвозасини тақиллатиб узоқ турибди. Ҳеч ким очмабди.
Бироздан кейин уйдан кучук чиқиб келибди-да:
— Кўрмаяпсанми, уйда ҳеч ким йўқ! - дебди.
Ҳалиги одам ҳушидан кетиб қолибди. Ўзига келиб қараса, кучук ҳалиям турган экан.
— Сен гапирасанми? Бошқа кучукларга ўхшаб вовуллашни билмайсанми? - деса, кучук:
— Биламан. Сени қўрқитгим келмади-да, - дермиш.
Дўконга бир йигит кириб 5 кг гўшт, 5 кг гуруч, ёғ, колбаса, қизил икра ва яна бир талай тансиқ масаллиқларни сотиб олса, дўкончи бола "Энди мени ҳам олиб кетинглар" дебди.