Лоф-ёлғон ҳақида латифалар
— Hello
— Where are you from?
— I'm from Uzbekistan. And where are you from?
— America.
— Aldama.
— Hudo haqqi!
Электросетдагиларга қўнғироқ қилсак, ТрейлБлейзер ҳайдаб келишяпти.
— Бу нима қилганинг?! Ёнимдан айланиб ўтсанг бўлмасмиди?! - бақирибди семиз киши. Мотоцикл ҳайдовчиси:
— Кечирасиз, сизни айланиб ўтиш учун бензиним етмай қолди, - дермиш.
Мирсаид қизи Гулмирахон, Абдуллажон ўғли Азаматга турмушга чиқишга, у билан борликда ҳам, йўқликда ҳам, саломатликда ҳам, касалликда ҳам, мастликда ҳам, тетикликда ҳам, чироқ, газ, сув борлигида ҳам, пули тугаб ўчиб қолганида ҳам, кредит тўланганда ҳам, тўланмаганда ҳам, квартирада ҳам, ўз уйингизда ҳам бирга яшашга розимисиз?
— Ба-а-а, - дебди бири.
— Ма-а-а, - дебди иккинчиси.
— Нега “Ма-а-а” деяпсан? – дебди биринчиси.
— Чет тилини ўрганяпман, - деб жавоб берибди қўй.
Аппаратга "Кайфиятнгни туширади" деб ёзилган экан. Йигит ўзича:
"Ҳозир ҳеч нима мени кайфиятимни тушира олмайди!" - дебдида, тугмасини босибди.
Аппарат йигитни чиройли кийимига сув сепиб юборибди. Йигит жиққа хўл бўлиб турса, атрофига кўп одамлар йиғилиб устидан масҳара қилиб кула бошлашибди.
Йигит атрофга қараса, бошқа аппарат бор экан У ерга "Кайфиятингни кўтаради" деб ёзилган экан.
"Нима бўлса бўлди!" дебдида, уни ҳам тугмасини босибди. Шу пайт йигитни масҳара қилиб кулаётган одамларни устига сув сепилиб кетган экан.
Филни устига бир амаллаб чиқиб олган чумолига пастдаги шериклари бақираётганмиш:
"Филни томоғидан бўғ!"
— Она, нега биз одамни ейишдан аввал сувда уни атрофида уч мартта айланамиз? Дарров еб қўйсак бўлмайдими?
Онаси дебди:
— Дарров еб қўйсанг, ошқозонингда бақиравериб жонга тегади. Аввал сувда бақириб олсин, кейин ейсан!