Лоф-ёлғон ҳақида латифалар

— Салом дўстим! Эшитишимча урушда сен ярадор бўлган экансан?
— Ҳа, чап кўкрагимга ўқ теккан.
— Унда қандай қилиб тирик қолгансан, юрагингга тегмаганми ўқ?
— Йўқ! Ўқ теккан пайтда юрагим товонимга тушиб кетганди.
Буюртмачи тайёр бинони қабул қилиб олаётиб 50 метр ерга қазиб қурилган қудуқни кўриб қолибди. Қудуқни атрофини ғишт билан ўраб, охирига катта чироқ ҳам ўрнатилган эмиш.
— Бу нима? – деб сўрабди прорабдан.
— Мана сиз берган лойиҳа чизмаси бўйича қурдик, - деб чизмани узатибди прораб.
Буюртмачи чизма туширилган қоғозни 180 градуска айлантириб:
— Ахир бу 50 метрли минора эди-ку! – деган экан.
Бир эр хотинига 8 март байрамига учта бир хил ички кийимлардан совға қилса, хотини совғаларни олиб:
— Адаси, бу нима қилганингиз? Нега буларни ҳаммаси бир хил? Кўрганлар умуман алмаштирмас экан демайдими?! - деган экан.
Эркак дўстидан сўради:
— Хотинингга 8 мартда нима совға қилдинг?
— Эркинлик совға қилдим, эркинлик!
Талаба бурга устида тажриба ўтказмоқчи бўлиб, уни стол устига ётқизиб қўйиб, буюрибди:
"Сакра!"
Бурга сакрабди. Талаба уни тағин тутиб, бир оёғини узиб олиб, сўнг столда қўйди-да, - "Сакра", - дебди:
Бурга бу сафар ҳам сакрабди. Талаба уни яна тутиб олиб, қолган оёғини ҳам узиб ташлаб:
"Сакра!" дебди.
Бурга қимирламай тураверибди. Шунда талаба дафтарига ёза бошлади: “Тажрибалар шуни кўрсатдики, бурганинг қулоқлари панжасида бўлар экан. Агар оёқларидан жудо этсангиз, у карга айланади қолади...
Бир шифокор Коронавирусга қарши дори топган экан, халқаро конференцияга бориб дорини тақдимотини ўтказмоқчи бўлибди.
Лекин уни мамлакатдан Коронавирус карантини сабабли чиқаришмаётган эмиш.

Эшитишимизча баъзи газета нашрлари коронавирус туфайли юз берган туалет қоғози танқисчилиги сабабли, охирги саҳифаларни туалет қоғози учун бўш қилиб чиқармоқда экан

Бир куни газ билан свет турмуш қурибди. Орадан бир йил ўтиб улардан газбалон билан движок дунёга келибди.
Йиллар ўтиб, газ билан свет ажрашибди. Свет Хитойга, газ эса Россияга кетиб қолишибди. Бизларга газбалон билан движок қолган экан.
Бошлиқ мажлис ўтказяпти:
— Сатторов! Сиз умуман маъсулиятни ҳис қилмаяпсиз! Ишга кеч келасиз! Топшириқларни бажармайсиз! Бундай давом этаверса, сиз билан бирга ишлай олмаймиз! - деса, Сатторов ўрнидан туриб:
— Бошлиқ, қаёққа кетмоқчисиз? - дермиш.
Битта одам 4 рақамини айта олмас экан.
Нон дўконига кириб "Менга 6 та нон беринг. 2 таси керакмас" дер экан.