Лоф-ёлғон ҳақида латифалар

— Нима учун фарзандларингизни сочига оқ тушган?
— Чунки мен уларга кечқурун эртак эмас, солиқ кодексини ўқиб бераман.

ТАТУ талабалари ўта ақлли робот яратишди.
Робот карантин тугаши билан Грин карта ўйнаб, АҚШга кетмоқчи эканини айтибди.
— Эшитдингми? Қўшнимизни хотини кетиб қолибди.
— Йўғ-е?! Қўшни яхшимикин? Нима аҳволда экан ҳозир?
— Бошида хурсандчиликдан ўзини йўқотиб қўйди. Ҳозир оз бўлса-ям хурсандчилиги тарқади шекилли сал ўзига келиб қолди.
Бир куни тиш щёткаси совунга дардини айтиб қолибди:
— Биласанми, одамлар мен билан тишларини ювишади.
Шунда совун хафа бўлиб:
— Шукур қил! - деган экан.
Дарёни нариги қирғоғида яшайдиган бўрига қуён соҳилни бу тарафида ҳар куни туриб олиб:
— Ҳой бўри, ўт бу ёққа! - деб мақтанар экан.
Бир куни жаҳли чиқган бўри дарёни сузиб ўтиб қуённи орқасига беркиниб олибди.
— Ҳой бўри, ўт бу ёққа! - дейиши билан бўри:
— Мана ўтдим! Нима дейсан энди?! - деса, қуён:
— Юринг, чойга чақиргандим, - дермиш.
Иккита одам лифтга қамалиб қолибди:
Биринчиси:
— Ҳамма тугмани босдим. Нимагадир очилмади, - дебди.
Иккинчиси тугмалардан бирига бошини урибди. Кейин лифт эшиги очилибди.
Шунда шеригига:
— Кўрдингми? Бошни ишлатиш керак! - дермиш.
Арманистонга яҳудий оиласи кўчиб келибди.
— Хотин, қўшнилардан 2 дона тухум олиб тур, - дебди яҳудий.
Яҳудий хотин қўшнига чиқиб 2 та тухум сўраса, қўшниси тухумларни тарозида тортиб бераётганмиш.
— Нега тухумларни тарозида ўлчаяпсиз? - деса, қўшниси:
— Қайтариб бераётганингизда ҳам ўлчам оламан-да, - дебди.
Яҳудий хотин уйига чиқиб эрига:
— Кетдик бу ердан! Тухумларни тарозида ўлчаб берадиган жойда бизга нон йўқ, - дебди.
Овчилар бир-бирига ўлжасини мақтана бошлашибди:
— Катта айиқ овладим, - дебди ёш овчи.
— Қандай овладинг? - сўрабди овчилар ундан.
— Биринчи ўқни отдим, тегмади. Иккинчи ўқни отдим, яна тегмади. Учинчи ўқни ҳам отдим. У ҳам тегмади, - дебди.
— Унда қандай қилиб айиқни ўлдирдинг? - дейишса, ёш овчи:
— Айиқ кулавериб ўзи ўлиб қолди, - дермиш.
Бир куни чумоли билан фил дўст бўлишибди. Иссиқ кунларнинг бирида фил ҳовузда чўмилаётган экан чумоли келиб:
— Ўртоқ, бир минутга сувдан чиқ, - дебди.
Фил:
— Нима бўлди? - деб ташқарига чиқса, чумоли:
— Бўлди,бўлди чўмилавер! Мен чўмилиш кийимимни тополмаяпман. Сен кийиб олмадингми деб қарадим, - дермиш.
Коронавирусни аниқлаб берувчи бепул анализ.
Пешобни идишга оласиз ва уни очиқ дераза ёнига қўйиб қўясиз.
Агар пешобга чумолилар етиб келса - қанд миқдори ошган.
Агар пашшалар учиб келса - шамоллаш бошланган.
Агар арилар учиб келса - холестерин ошган.
Агар унга ҳеч нима яқинлашмаса - демак коронавирус!