Оила ҳақида латифалар

Хотин эрига қўнғироқ қилиб дебди:
— Адаси, сизга иккита янгилигим бор. Биринчиси яхши, иккинчиси ёмон.
Ғазабланган эр:
— Ёмонидан бошла!
— Ёмони шуки, каптивани уриб олдим.
— Яхшиси-чи?
— Бошқа бундай қилмайман...
— Адаси, яна овқат ейсизми?
— Ҳа, албатта. Ахир шунча меҳнатим кетган.
— Қанақа меҳнат? Овқатни мен тайёрладим-ку?!
— Мен хотин танлашга деяпман.
Эр хизмат сафарига кета туриб, хотинига дебди:
— Компьютеримни асло ёқа кўрма! Агар ёқсанг, кайфиятинг бузилиши аниқ!
Табиийки, хотини компьютерни ёқиб кўрган...
Эр сафардан қайтса, остонада ғазаб билан хотин кутиб турибди.
— Компьютеримга тегибсан-да барибир...!? – дебди эр.
Хотини жаврай бошлабди:
— Ҳа, компьютерингизни ёқиб, беҳаё суратлар, маъшуқангизга ёзган хатларингизни қидирдим. Шунча вақтим кетди. Бирортасини ҳам топа олмадим, умуман йўқ!!!
— Шунга кайфиятинг йўқми?
— Ҳа!
— Мен сенга нима дегандим!?
Концерт пайтида аёл эрини туртиб дебди:
— Шоқосим ака қаранг, анави киши концерт пайтида ухлаб ўтирибди-я...
Эри:
— Шуни деб мени уйғотдингми?!
Бир куни аёл эрини ёнига келиб:
— Қаранг дадаси, армияда менга ёзган хатларингизни топиб олдим, - дебди.
Эри хатлардан бирини ўқий бошлабди:
“Мени гўзалим! Сени соғиндим. Яқинда хизматим тугайди. Қайтиб борганимда сен билан ҳар доим учрашадиган жойимизда кўришамиз...”
Эр хатни ўқишдан тўхтаб, хотинини дўппослай бошлабди.
Хотини:
— Нима бўлди дадаси?! – деса, эри:
— Булар нима? Ахир мен армияга бормаганман-ку!? – дермиш.
Бадавлат одам уйга қайтиб келиб, хотинига дебди:
— Сенга 2 та янгилигим бор. Бири-яхши, иккинчиси ёмон!
— Майли, ёмонидан бошлайверинг! – дебди хотини.
— Бугун козинода ўйнаб, бор бойликларимни ютқазиб қўйдим. Яхши янгилигимни эшит! Ўша козинони ўзи менга тегишли бўлиб чиқди...
Бир кун эр-хотини уришиб қолибди.
Эри бир варроқ қоғоз олиб, хотинига “Хотин, эртага мени соат 8:00 да уйғотгин” деб хат ёзиб столга қўйиб ухлашга ётибди.
Эрталаб туриб, соатга қараса 10:00 бўлганмиш. Ошхонага чиқиб, стол устида бир вароқ қоғозни кўрибди. Унга хотини шундай деб ёзиб кетган экан:
“Дадаси туринг, соат 8:00 бўлди”.
Бир куни афанди анҳор ёнидан ўтиб кетаётса, сувга чўкаётган болани кўриб қолибди.
Афанди сувга сакраб, уни қутқариб олиб, уйига олиб борибди.
Болани ташлаб кетаётса, ота-онаси унга раҳмат ҳам айтмабди.
Афанди кўчага чиқса, бир пайт болани отаси орқасидан югуриб чиқибди.
Шунда афанди:
— Майли, қўяверинг, ҳожати йўқ... Мен болангизга чин дилдан ёрдам бердим, - деса, отаси:
— Боламни бошида шапкаси бор эди, қани? – дермиш.
Самарқандлик бир опахон магазиндан шифонер олиб келиб, уйига жойлаштирибди.
Опанинг кўчасидан трамвай ўтар экан, трамвай ҳар ўтганда шифонерни эшиги очилиб кетаверибди. Опахон хуноб бўлиб, қўшни уста амакини айтиб чиқиб, тузатиб беришини сўрабди.
Уста сабабини билиш учун шифонер ичига кириб ўтирса, аксига олиб опанинг эри келиб қолибди.
Янги шифонерни кўриб, эшигини очиб қараса ичида қўшни амаки ўтирибди.
Шунда эр аччиғи чиқиб:
— Ҳой, аблаҳ! Бировнинг ётоқхонасида, шифонерни ичида нима қилиб ўтирибсан?, - деса.
Уста:
— Э, қўшнижон айтсам барибир ишонмайсиз, трамвай келишини кутиб ўтирибман, - дермиш.
5 ёшли бола подшоҳ, султонлар ҳақида китоб ўқиб туриб онасига:
— Мен ҳам катта бўлсам, 5та хотиним бўлади. Биттаси киримни ювади, биттаси уй тозалайди, яна бири овқат қилади, - деса
Онаси:
— Сан қайси бири билан ухлайсан? - дебди
— Ман ҳеч қайси бири билан ухламайман, ман ойижоним билан ухлайман, - дебди.
Онасини кўзлари ёшланиб: "Ўзимни меҳрибоним, ғамхўрим, - дебди,
— Унда 5та хотининг ким билан ухлайди? - деса
— Адам билан ухлайди ҳаммаси, - дебди
Отасини кўзлари ёшланиб:
— Ўзимни меҳрибоним, - дермиш