Оила ҳақида латифалар

— Дадамга ўхшаб 100 миллион маош олишни хоҳлайман.
— Даданг шунча маош оладими?
— Йўқ, дадам ҳам шуни хоҳлайди.

Талаба йигит ёзги сессиялардан сўнг отасига телефон қилиб:
— Дада, "Бешикдан қабргача илм изла" деб айтар эдингиз...
Отаси:
— Ҳа, ўғлим шундай. Нимага сўраяпсан?
Ўғли:
— Мен яна имтиҳонлардан ўта олмай, кейинги йилга қолдирилдим.

Бўйи етган қиз дугонасига:
— Менга турмушга чиқишни таклиф қилишди.
Дугонаси:
— Зўр-ку! Кимлар?
Қиз:
— Ота-онам.

Қишлоқдаги болакай:
— Ойижон, челакдаги сутга сичқон тушиб кетти.
— Вой шўрим қурсин! Дарров олиб ташла!
— Йўқ. Мен челак ичига мушукни ташладим. Ҳозир сичқонни ушлайди.
Ишга кайфиятсиз келган йигитдан дўсти сўрабди:
— Нега кайфиятинг йўқ?
— Хотиним билан уришиб қолдим.
— Нега уришдинг?
— Янги кўйлак сотиб олган экан. "Мени семиз кўрсатмаяптими?" деб сўради.
— Сен нима дединг?
— Тўғрисини айтдим.
Хотин эрига дебди:
— Жудаям семириб кетяпман. Бошқасини ёқтириб қолмайсизми ишқилиб?!
Эр дебди:
— Хавотир олма хотин! Ўз вазнингда аёллар ичида энг гўзали сенсан!
— Хотин, қаёққа кетяпсан?
— Дўконга.
— Пластик картамни олдингми?
— Ҳа, олдим.
— Ичидаги пулларни ишлатмагин!
— Ўғлим, бугун боғчада ким билан ўйнадинг?
— Фақат ўғил болалар билан ўйнаб тураман ҳозирча.
— Нимага?
— 8 март ўтиб олсин!
Бир киши психолог ёнига келиб дебди:
— Ҳаётимдан зерикдим. Ёрқин, қизиқарли воқеалар етишмайди!
— Сайёҳатга боринг, - дебди психолог.
— Ер шарини ярмини айланиб чиқдим. Бу ҳам майли вертолётда учиб, парошютдан сакрадим. Хуллас ҳамма нарса қилиб кўрдим. Бирор ўзгариш бўлишини хоҳлайман, - дебди киши.
— Унда, - дебди психолог, - иккинчи хотин олинг.
— Иккинчи хотиним ҳам бор, - дебди киши.
— Бу гапни энди биринчи хотинга айтинг. Ўшанда ҳаётингизда катта ўзгаришлар бўлади.

Ишдан қайтган эр овқатланишга ўтирса, хотини сўрабди:
— Пайпоғингизни алмаштирмадингизми?
— Алмаштирдим, - дебди эри.
— Ишдан кийиб келган пайпоқни ечинг! - дебди яна хотини.
— Ечганман хотин, - деса, хотини:
— Унда нега бунақа ҳид келяпти? - дебди.
Эри:
— Шунақа қилишингни билиб, ечган пайпоғимни чўнтагимга солиб олган эдим, кўрсатаман деб, мана, - дермиш эри.