Оила ҳақида латифалар
— Ада, сиз қанисиз?
Адаси:
— Ман бу тўйда йўқман! - дебди.
— Дўстларинг ҳаммаси уйланишди. Оиласи, хотини бор. Сенга алам қилмайдими?!
Йигит дебди:
— Жуда алам қилади. Лекин нима қилай, уларга ёрдам бериш қўлимдан келмайди!
Ҳеч нарсани билмайман. Лекин бош чайқаб тураман.
— Ҳа, бугун анча асабийлашасиз!
— Валижон, кундалигингни ота-онангга кўрсатдингми?
Ўқувчи:
— Йўқ, устоз!
Ўқитувчи:
— Нега?
Ўқувчи:
— Ота-онамни саломатлиги мен учун жуда муҳим!
— Сиздан рухсат сўрамасдан бирор иш қилишим учун нечи ёшга киришим керак, - деса, онаси:
— Бунақа ёшга ҳали аданг ҳам кирмаган ўғлим, - дебди.
— Мени севимли 50 килолигим келди!
Хотин:
— Мен 56 киломан!
Эр:
— Демак, охиригача севмас эканман-да!
— Бугун мактабда 5 баҳо олдим.
Адаси сўрабди:
— Қайси саволга жавоб бердинг?
Бола:
— Атом заррасида нечта молекула бор? - деган саволга 2 та деб жавоб бердим.
Отаси:
—Атомда молекула 3 та-ку?!
Бола:
— Ҳамма 1 та деб жавоб берди. Меники тўғри жавобга яқин келди.
— Тўйгача қўлингни ҳам ушлатмадинг. Одобли қиз эканинг шундоқ кўриниб турибди. Акс ҳолда сенга уйланмаган бўлардим.
Келин жавоб берибди:
— Шу нарсага фаросатим етгунича биласизми мени қанча йигитлар ташлаб кетишган...!