Оила ҳақида латифалар

Ота ўғлига:
— Сен пианинода кўпроқ машқ қилишинг керак.
Ўғли:
— Бундан ортиғи бўлмайди. Бутун подезд кўчиб кетди-ку.
— Вафодор эр билан бевафо эрни фарқи нимада?
— Фарқи катта. Вафодор эр ҳар сафар хотинига "Сенга хиёнат қилмаганман" деганида виждони қийналаверади...
Туғруқхонада:
Врач:
— Кимни чақалоғи ярим соатдан бери йиғлаб ётибди?
Ҳамшира:
— Чақалоқ эмас, эрталаб туғилган учта эгизакни отаси йиғлаб ўтирибди.
Жаҳли чиққан эр хотинига дебди:
— Нима учун бу уйда бўлаётган ишлардан мен охирги бўлиб хабар топаман?
Хотини:
— Тис-с секинроқ, боламизни уйғотиб юборасиз! – деса, эр:
— Қанақа бола? – дебди.
Суд залида:
— Гумонланувчи, нима учун сиз чўкаётган хотинингизни қутқаришга ҳаракат қилмадингиз?
Эркак жавоб беряпти:
— Мен уни чўкаётганини билмадим. У ҳар доимгидек бақираётганди...!
Хотин:
— Одам ҳам шунчалик бўкиб ичиши мумкинми? Ҳечам тушунолмайман!
Эр:
— Тушунмаган ишингга аралашмагин деб нечи мартта айтаман сенга?!
Тарих фанида ўқитувчи савол берибди:
— Франция - Пруссия уруши ҳақида нималарни биласан?
Ўқувчи жим тураверибди.
Ўқитувчи:
— Нега гапирмайсан?
Ўқувчи:
— Дадам уруш-жанжалга аралашма деганлар, - дебди.
— Кеча хотиним янги олиб берган машинани пачоқ қилибди.
— Хотинингни ўзини аҳволи яхшими?
— Ҳозирча яхши. Беркиниб олган, тополмаяпман!
Эри ичиш ва чекишни ташлаган аёллар, уларни бошқа камчиликларини сеза бошлашади.
— Лотореяда пул ютиб олсам нима қиласан?
— Вой адаси, пулни ярмини берсангиз, ҳамма айтган ишларингизни қилиб қўярдим.
— Жуда яхши! Лотореядан 100 минг сўм ютуқ чиқди. Мана 50 минг. Ҳовлидаги қорларни тозала, машинамни ювиб қўй, бозорга бориб рўзғор қилиб кел!