Оила ҳақида латифалар

Қирқ ёшлардан ошган йигит уйланиб, тўйдан кейин келин билан гаплашиб ўтирганмуш:
— Азизам, сизга тўғрисини айтаман, мени қандли диабетим бор, сурункали гепатитим, гайморитим ҳам бор...
— Ўзи нимангиз йўқ?, - сўрабди келин.
— Сочим йўқ. Парик кийганман. Тишларим ҳам йўқ. Протез тақиб олдим.
Кийим дўконида эр-хотин айланиб юришган экан, эри бирдан хотинига дўқ уриб:
— Анави эркак нега сенга кўз узмай қараяпти??? - дебди.
Хотини:
— Э адаси, бу маникен-ку! - деса, эри:
— Ҳали уни исмини-ям биласанми?! - дермиш.
Бир аёл эри билан қўрқинчли фильм кўриб ўтиришса, бирданига экранда даҳшатли маҳлуқ пайдо бўлса, аёл қўрққанидан:
— Вой, ойижон!!! - деб бақириб юборса, эри:
— Ҳа, дарров танидингми? - дермиш.
Эри ярим кечаси уйга кўчадан ширакайф кириб келса, хотини жаҳл билан:
— Яна ичиб-чекиб, кайфу-сафо қилиб юрибсанми ?, - деса, эри:
— Азизам, хасадгўйлик ёмон! Бу одатингни ташла!, - дебди.
Эр-хотин хорижга дам олишга боришибди. Меҳмонхонага киришса, хонада сичқон югуриб юрган эмиш.
— Вой-дод, сичқон!, - бақирибди хотини. — Тезроқ маъмурга қўнғироқ қилинг. Инглиз тилини биласиз-ку ахир!
Эри рақамни териб:
— Hаllo (Салом)
— Hаllo (Салом)
— Do уou know «Tom аnd Jеrrу»? (“Том ва Жерри”ни биласизми?)
— уеs, I do (Ҳа, биламан!)
— Jеrrу is hеrе. (Жерри шу ерда!)
Эр:
— Биласанми, хотинжон, туя саккиз кун ишлаб, ҳеч нарса ичмаслиги мумкин экан!?
Хотин:
— Мен саккиз кун ичиб, ҳеч қандай иш қилмайдиган туяни-ям биламан, - дермиш.
Бир эркакнинг иккита хотини бор экан. Аммо иккала хотини ҳам бу ҳақда мутлақо бехабар экан. Бир куни ўша одам иккала хотинини ҳам бирга, битта жойга дам олишга юборибди. Дам олишга борган аёллар ҳеч нарсадан бехабар, бир-бирлари билан яқин дугона бўлиб қолишибди, бирга суратларга тушибди. Дам олишдан қайтгач, эри биринчи хотинини олдига бориб:
— Хўш, қандай дам олдинг, кимлар билан танишдинг, - деб сўрабди.
Шунда хотини:
— Мазза қилиб дам олдим. Бир аёл билан танишдим, - деб эрининг иккинчи хотинини расмини кўрсатибди. - Лекин жудаям енгилтак аёл экан, ҳар куни ҳар-хил эркаклар билан юрди-я, - дебди.
Эртаси куни иккинчи хотинини олдига борган эр, у аёлдан ҳам гапириб беришини сўраса:
— Адаси манави расмдаги аёлни қаранг. Жудаям яхши аёл экан. Дам олишга эри билан келиб, эри билан кетди, - деган экан.
Эридан қаттиқ ранжиган хотин:
— Ҳеч бўлмаса узр сўрасангиз бўларди...
— Хўп, узр. Кечирақол!
— Бошимга ураманми узрингизни?! Кимга керак кечирим сўрашингиз?!
Бир аёл келин кўйлаклар салони ёнидан ўтиб кета туриб, ажойиб келин кўйлагига кўзи тушибди.
У кўйлак аёлга жуда-ям ёқиб қолибди.
Ёнида жимгина кетаётган эрига қараб:
— Келинг азизим, мен билан ажрашинг. Қайтадан турмуш қурардик. Мен шу кўйлакни кийгим келяпти, - дебди.
Эри бўлса:
— Ажрашинг??? Сени ўрнингда бундай хатарли ишга қўл урмаган бўлардим. Менга бундай имконият беришдан аввал яхшилаб ўйлаб кўр! - дермиш.
Аёл эри билан кўчада кетаётса, бирдан қаттиқ шамол туриб, аёлнинг сочларини тўзғитиб юборибди.
— Вой худойим-ей! Сочларим тўзғиб кетди. Жуда бадбашара кўриняпманми? - деб сўрабди аёл эридан.
— Йўқ, ҳар доимгидексан... - деган экан эри.