Оила ҳақида латифалар

Чироқлари ўчирилган хонада эр диванда телевизор кўриб ётса, хотини ёнига келиб ўтирди-да, — Нима қўряпсиз? – деб сўрабди.
Шу пайт эри секин хотинининг қўлини, кейин билакларини, кейин белини силаб туриб, тўхтаб қолибди.
Хотини кинояли оҳангда:
— Ҳа, нимага тўхтаб қолдингиз? – деса, эри:
— Телевизорни пультини устига ўтириб олмадингми деб қидираётгандим. Мана топдим, - деган экан.
Бир куни эри уйига ичиб келибди. Хотинини ёнида ётиб:
— Хотин, бор сув олиб кел, - деяверибди. Хотини эрига:
— Хозир тинч ухламасангиз оқлов билан ураман, - дебди.
Эри:
— Оқловга борганда сув ҳам олиб кел! - деган экан.
Эр уйига келса, ифторлик дастурхони тузалган. Ўртада шам ёниб турибди.
Эр:
— Ҳа онажониси, бу романтика нимани белгиси? - деса, хотин:
— Бу романтик ужин светдан қарзимизни белгиси, - деган экан.
Хотин ишдан келган эрига деди:
— Адаси, сизга битта яхши, битта ёмон янгилигим бор. Қай биридан бошлай?
— Ёмонини айт!
— Бугун машинамизда авария бўлдим. Ўзим тирик қолдим.
— Нимааа??? Хўп майли, энди яхшисини айт ...
Эр хотинига дебди:
— Хотин, ишдан келганимда дўппим пешонамда турган бўлса, демак кайфиятим яхши. Истаган нарсангни сўрашинг мумкин. Агар дўппим бошимни тепасида бўлса, кайфиятим ёмон. Яхшиси менга яқинлашма!
Хотини эрига қараб туриб:
— Дадаси, уйга келганингизда мени қўлларим белимда бўлса, кайфиятим чатоқ. Сизни дўппингиз қаерда эканини фарқи йўқ менга, - деган экан.
Афанди хотини билан корейс сериалини кўриб ўтириб:
— Xoтин сени бугундан бошлаб корейсча исм билан чақираман, - дебди.
Шунда афандининг хотини:
— Bой, дадаси менга қанақа корейсча исм қўйдингиз?
Aфанди:
— Cенга Нум-Йам деган исм қўйдим хотин, - дебди.
Xотини:
— Дадаси чиройли исм танлабсиз менга. Маъноси нима? - деса.
— Тескари ўқиб кўр, - дермиш.
Бир ёш фермер йигит уйланибди. Ҳар куни даладан келиб, келинчакка “У жойни ҳайдатдим, бу жойни эгат олдирдим”, деб ухлаб қолар экан. Бир куни фермер кечқурун келиб, келинчакка яна ўша гапларини гапираётган экан, келинчак тўсатдан:
— Мен ҳам ерни ижарага бериб юбормоқчиман, - дермиш.
Эр-хотин янги хонадонга кўчиб ўтишибди. Хотин эрига:
— Жоним, уйимизнинг деворлари ингичка экан. Сал баландроқ гапирсам, қўшниларга эшитилади. Шу деворларни қалинроғига алмаштирсакмикан? – деса, эри хотиржам ўтириб:
— Ҳавотир олма! Қўшниларнинг ўзи сени овозингни эшитишлари билан деворларини алмаштириб олишади, - дермиш.
— Азизам, бизнинг ўғлимиз жудаям истеъдодли экан! Бугун столни устига пашшани расмини чизган эди, уни ўлдираман деб қўлларим роса оғриб кетди!
— Бу ҳали холва, кеча ҳаммомда у чизган илонни кўриб, у чизган эшикка қочганимни этмайсанми?
Эр-хотин ва меҳмонга келган қайнона тушлик қилиб ўтиришибди. Овқатини еб бўлган қайнона ўрнидан туриши билан, у ўтирган жойга девордаги катта соат тўсатдан шарақлаб тушибди.
Шунда эри:
— Лаънати соат. Доим кечикиб юради-я.