Ўзбекона ҳақида латифалар

Рўмолини ниқоб қилиб ўраган аёлдан тиббий ниқоб тақиб олишни сўрашди. Суҳбатнинг давоми:
— У ниқоб билан бу ниқобнинг фарқи йўқ-ку?!
— Сиз рўмолингизни ҳар 2 соатда алмаштириб янгиламайсиз-да!
— Мен сиз айтган ниқобни ҳам ҳар 2 соатда ҳеч ким янгиламайман...
Шаҳримизнинг текис асфальт ерларига оҳак билан "Сени севаман!" деб ёзиб кетишади.
Тўғри-да! Текис асфальт бор бўлса-ю, севмай бўладими уни?!
— Маърузачи ичкиликнинг зарари тўғрисида ажойиб маъруза қилди, тўғрими? Ҳозир бориб буни ўзига айтаман.
— Сиз у билан танишмисиз?
— Бўлмасамчи!? Ҳар куни бирга ичамизку!
Бир одамни ёнига гадой келиб пул сўрабди:
— Акажон пул беринг. Автобусга ҳам пулим йўқ...
Ҳалиги одам гадойга пул берса, гадой пулни олиб тўғри барга кириб кетибди.
Ортидан кириб:
— Автобусга пулим йўқ дединг. Пул бердим. Нега ароқ ичгани ўтириб олдинг? - деса, гадой:
— Шу ароқни ичсам автобусда ҳам текинга кетаман-да ака. Сизни алдаганим йўқ, - дебди.
— Қаерда эдинг?
— География китобининг 67-саҳифасини очсанг, билиб оласан.
— 67-саҳифаси йиртиб олинган-ку!?
— Энди тушунгандирсан қаерда бўлганимни?!

— Соғлиқларингиз яхшими?
— Жуда яхши. Менда вирус йўқ!
— Молиявий аҳволингиз-чи?
— Унданам яхши. Менда пул аниқ йўқ!

Аёл бўлиш осонроқ. Озгина жаҳл қилсанг, айтган нарсанг муҳайё бўлади.
Эркакларга қийин. Жаҳл қилса, еб турган иссиқ овқатдан ҳам маҳрум бўлади.
Ақл - пулга ўхшайди.
Пулинг кўпайгани сари ҳамма сени ақлли санай бошлайди.
Ўқитувчи ўқувчисининг отаси билан суҳбатлашяпти:
— Ўғлингиз бемаъни, аҳлоқсиз сўзларни кимдан ўрганяпти?
Ота:
— Падарингга лаънат! Билмайман бу аблаҳ кимдан эшитаркин бунақа сўзларни?
— Алло! Бу жониворларни ҳимоя қилиш жамиятими?
— Ҳa.
— Ходимларингизни бизникига тезроқ жўнатинг!
— Нега?
— МИБ ходими дарахтга чиқиб олиб, итимни ҳақорат қиляпти.