Ўзбекона ҳақида латифалар

— Дадамга ўхшаб 100 миллион маош олишни хоҳлайман.
— Даданг шунча маош оладими?
— Йўқ, дадам ҳам шуни хоҳлайди.
— Айтинглар-чи болалар, олмани дарахтдан қачон узамиз?
— Боғбон ухлаганда ва ити боғлаб қўйилганида.

Шифокор кўригида:
— Айтинг-чи доктор, менга шу пуллик операцияни қилиш зарурми?
— Албатта! Бу операциясиз умуман Амирсойга бориб бўлмайди.
— Мен Амирсойга боришни хоҳламайман!
— Сиз ҳақингизда гапирмадим...

Шаҳар ташқарисида 100 км соат тезликда шошиб кетаётган ҳайдовчининг кўзи йўл четидаги "Оқ йўл! - 50" деган ёзувга тушибди. Радар бор экан-да, деб ўйлаган ҳайдовчи ва дарҳол тезликни 50 км соатга туширибди. Ярим соат юрибди. Йўл четида яна "Оқ йўл! - 20" деган ёзув чиқибди. Аниқ ЙПҲ ходимлари турган бўлса керак, - дебди ўзига-ўзи ва 20 км соат тезликда юра бошлабди. Яна ярим соат шу паст тезликда ҳайдаб кетаверибди. Бир вақт "Оқ йўл! - 5" деган ёзув кўрибди. Аниқ рейд бўлаётгандир, - деб 5 км тезликда ҳайдабди бечора. Юриб-юриб қараса, 5 км дан кейин олдидан "Оқ йўл!" деган кафе чиқибди.
Қари отахон банкдаги омонат пулларини ҳаммасини олиб кетибди-да, ярим соатдан кейин келиб яна банкка қўймоқчилигини айтибди.
— Ахир пулларингизни ҳозиргина олиб кетдингиз-ку?! - дебди банк ходими.
Отахон унга:
— Ҳамма пулларим жойида турганмикан деб санаб кўрдим-да болам, - дермиш.

Талаба йигит ёзги сессиялардан сўнг отасига телефон қилиб:
— Дада, "Бешикдан қабргача илм изла" деб айтар эдингиз...
Отаси:
— Ҳа, ўғлим шундай. Нимага сўраяпсан?
Ўғли:
— Мен яна имтиҳонлардан ўта олмай, кейинги йилга қолдирилдим.

Иккита оғайни ўртоғини уйига меҳмонга келибди. Битта йигит дарвозани оёғи билан тепиб дўстини чақирибди.
Ёнидаги йигит:
— Нега дарвозани тепдинг? - деса, йигит:
— Шундай қилсам, қўли банд экан, қуруқ қўл билан келмаган деб ўйлайди-да кейин дарвозани очади, - дебди.
Бувимни телеграм ҳақидаги фикрлари:
"Яхши нарса экан. Қариндош-уруғинг билан гаплашасан, кўришасан-у, дастурхон, тоғора деганларини қилиш шарт эмас экан".
Қуруқ ойликка яшаяпман деб, ONIX автомобилини 150 минг долларда сотиб олсам ҳеч ким ҳайрон бўлмайди. Лекин 1 йилдан кейин уни яна 150 минг долларга сота олсам, ҳамма менга қойил қолади.
Қишлоқдаги болакай:
— Ойижон, челакдаги сутга сичқон тушиб кетти.
— Вой шўрим қурсин! Дарров олиб ташла!
— Йўқ. Мен челак ичига мушукни ташладим. Ҳозир сичқонни ушлайди.