Ўзбекона ҳақида латифалар

Амалдор чекка қишлоққа сайёр қабулга бориб, халқ билан учрашибди.
— Қандай эҳтиёж, муаммоларингиз бўлса, бизлар ҳал қилиб берамиз, - дебди.
— Бизда иккита катта муаммо бор, - дебди бир оқсоқол. — Аввало, бизда шифохона бору, шифокор йўқ.
Амалдор шартта мобил телефонидан кимнингдир рақамини терибди-да, бир четга ўтиб 1-2 дақиқа гаплашибди.
— Бу масалани гаплашиб ҳал қилдим. Шифокор эртагаёқ шу ерда бўлади. Энди иккинчи эҳтиёжингизни айтинг-чи?
— Қишлоғимизда мобил алоқа мутлақо ишламайди, - дебди оқсоқол.

Бозорда тарвуз сотиб ўтирган одамни ёнига харидор келиб "Тарвуз ширинми? Мазасини кўрсак бўладими?" деса, сотувчи "Ҳа, албатта!" дебди.
Шунда ҳалиги харидор катта тарвузни қўлтиқлаб "Уйда кўрармиз мазасини" деб индамай олиб кетиб қолган экан.

Эркак кишини бир қулоғидан кирган гап, иккинчисидан чиқиб кетади, аёл кишини икки қулоғидан кирган гап оғзидан чиқиб кетаркан...
Мактабда 2 та чет тилини ўқитишади:
1-Инглиз тили;
2-Геометия.
Аёлларни меҳмонга кетаётган вақтида "5 дақиқада тайёр бўламан" деган гапи эркакларни "5 дақиқада уйда бўламан" деган гапи билан бир хил.
Агар раҳбаримиз ишхонада бўлмаса хонамда ётиб ухлайман.
Агар раҳбаримиз ишхонада бўлса хонамда хушёр ётиб ухлайман.
Эр-хотинлар учун маслаҳат:
"Узоқ умр кўрайлик десангиз, кўпроқ мева енг, бир-бирингизни эмас!"
Банкни ўмаришга кирган ўғрини юзидан ниқоби ечилиб кетибди. Ўғри кассирни ёнига келиб:
— Мени юзимни эслаб қолдингми? - деса, қиз:
— Ҳа, - дебди.
Ўғри шу заҳоти кассирни отиб ташлабди.
— Яна ким мени юзимни эслаб қолди? - деса, одамлар орасидан овоз келибди:
— Банкомат ёнида турган қайнонам эслаб қолди.

Бир тийинсиз ўтирмаслик учун ёнбошлаб олдим.

Эр-хотин телевизорда қўрқинчли фильм кўриб ўтирибди.
Экранда маҳлуқ пайдо бўпти.
— Вой, ойижон! - деб хотини бақирса, эри:
— Танидинг-а! - дебди.