Пул-бойлик ҳақида латифалар

Қизалоқ:
— Адажон, музқаймоқ олиб беринг.
Ота:
— Йўқ қизим! Музқаймоққа пулимиз етмайди.
Қизалоқ:
— Нимага етади унда?
Ота:
— Фақат гўштга етади!
Йигит:
— Мен сизни севаман.
Қиз:
— Ким бу?
Йигит яна:
— Мен сизни жуда қаттиқ севаман.
Қиз:
— Ким бу деяпман? Менга бундай СМСларни ёзманг!
Йигит:
— Мени иккита Каптивам бор.
Қиз:
— Мен ҳам сизни севаман.
Йигит:
— Ким бу?
Ҳозирча кредитларни тўламай туринг! Банкдан қўнғироқ қилишса, телефон гўшагига қаттиқ йўталинг.

Камбағалликнинг 3 босқичи бўлади. Булар:
1. Нонга ҳам пул қолмади.
2. Сўм умуман қолмади.
3. Тўйга деб йиғган доллардан майдалашни бошлаш керак.

Савол: Вирус билан оғриганлар сони, доллар курси ва менинг қон босимим орасида қандай боғлиқлик бор?!

Тўғри жавоб: кўтарилиш.

Икки ҳамкасбнинг телефон суҳбати:
— Уйда ўтириб биласанми кимга ўхшаб қолдим?
— Кимга?
— Нафақахўрга. Пул йўқ, қиладиган иш ҳам йўқ!

Тушимда ўқитувчилар "Ҳурматли ота-оналар! Бизнинг ўқувчиларни яна сўкиб, уриб юрманглар. Уларни сизларга бу учун бериб қўйганимиз йўқ...
Ўзимизга сўрамаган "ремонт пули" ҳам биздан сизларга сийлов" деяётганмиш. Тер босиб, уйғониб кетдим. Тавба, қайтар дунё дегани шумикин?!.

Карантин даври иқтисодиётга зарар дейишади.
Граф Монте Кристо аасари қаҳрамони эса 14 йил изоляцияда ўтириб чиқиб бойиб кетади. Буни устига ҳамма душманларидан ўч олиб,
бевафо хотинини ҳам эсини киритиб қўйган эди.
Болакай уйда хафа бўлиб ўтирса, ойиси сўрабди:
— Нега хафасан ўғлим:
— Карантин менга жуда қимматга тушди. Қанча соф фойдадан қолиб кетганимни билсангиз эди...! - дебди болакай.
Онаси:
— Қанақа фойда? - сўрабди онаси ҳайрон бўлиб.
— Биласизми ойи, шу кунларда рамазон айтиб қанча пул топардим, - дермиш болакай.
Барча бўйдоқлар диққатига:
Имкониятни қўлдан чиқарманг! Меҳмон чақирмасдан тўй қилиш фақат бу йил бўлади!