Пул-бойлик ҳақида латифалар

Ишдан ғамгин қайтган эридан хотини сўрабди:
— Нима бўлди?
— Биласанми, бугун қанақа кун? – дебди эри.
— Йўқ, - ҳайрон бўлиб жавоб берибди хотин.
— Бундан 20 йил аввал, мактабда ўқиб юрган пайтларимиз... Иккаламиз отангни қимматбаҳо машинасини ҳайдаб кетиб, уриб олганмиз. Пачоқ бўлган машинасини кўрган отанг “ёки машинамни пулини ҳар ойда фалон сўмдан тўлаб борасан ёки шу қизимга уйланасан” дегандилар... – дебди эри.
Хотини яна тушунмай:
— Ҳўш, нима бўпти. Нега шу воқеани бугун эслаяпсиз? – деса, эри афсус билан:
— Агар ўшанда отангни биринчи шартига рози бўлганимда, бугун машинани пули тўлаб қутулган бўлардим! – дермиш.
Хотин эрини дўконга жўнатаётиб тайинлабди:
— 1 та буханка нон олингда, тухумни сўранг. Бор бўлса, 10 та олинг!
Эри дўконга кириб сотувчига дебди:
— 1 та буханка беринг. Тухум борми?
— Бор, - дебди сотувчи.
— Унда 10 та буханка берасиз, - дермиш эри.
Чойхонада эркаклар суҳбатлашиб ўтирган экан, улардан бири дебди:
— Мана сизлар, маошингиздан қанчасини хотинга берасизлар?
Биринчи эркак дебди:
— Мен атрофимга 2 метрлик айлана чизаманда, пулларимни тепага отаман. Айланани ичига тушгани меники, ташқарига тушган пуллар хотинимга бўлади.
Иккинчи эркак дебди:
— Мен атрофимга 3 метрлик айлана чизаман. Пулларимни тепага отаман. Айланани ичига сочилиб тушганини хотиним териб олади, ташқарига тушган пулларни эса мен оламан.
Учинчи эркак кулиб:
— Мен ҳеч нарса чизиб ўтирмайман! Пулларни шундоқ ҳавога отаман. Хотиним ҳавода нечтасини ушлаб улгурса ўшани олади. Ерга тушгани ҳаммаси ўзимники! - деган экан.
Бадавлат одам уйга қайтиб келиб, хотинига дебди:
— Сенга 2 та янгилигим бор. Бири-яхши, иккинчиси ёмон!
— Майли, ёмонидан бошлайверинг! – дебди хотини.
— Бугун козинода ўйнаб, бор бойликларимни ютқазиб қўйдим. Яхши янгилигимни эшит! Ўша козинони ўзи менга тегишли бўлиб чиқди...
Кўчада кетаётган йигитни олдидан бир лўли чиқиб:
— Ако келинг, бир фол кўрай! Агар яхши хабар айтсам, 2000 сўм берасиз. Ёмон хабар айтсам, 1000 сўм, - дебди.
Йигит рози бўлиб, қўлини узатибди.
Лўли йигитни кафтига қараб:
— Хотинингиз ҳомиладор экан. Яқинда эгизак ўғилларингиз бўлади, - деса,
Йигит хурсанд бўлиб, 2000 узатибди.
Лўли 1000 сўмни қайтиб бериб:
— Шошманг ако, охиригача эшитинг. Болаларни отаси сиз эмассиз..., - дермиш.
Эр-хотин дўкон айланиб юрса, хотини эрини ёнига чақириб:
— Манави кўйлакни қаранг, чиройли экан-а? – дебди:
Эри:
— Ҳа, чиройли экан. Нега кўйлакка телефон рақамини ёпиштириб қўйишган? – деб сўрабди.
Хотини:
— Бу телефон рақами эмас, кўйлакни нархи... – дермиш.
Бир йигит уйланибди. Чимилдиққа киргандан сўнг, хотинига қараб:
— Бу уй энди сеники ҳам, ҳамма нарсага тегинишинг ва ишлатишинг мумкин. Фақат битта анави сандиққа тегмайсан. Тегинсанг кечирмайман сени, - дебди.
Хотини хўп деб 20 йил тегинмабди. Охири сабри чидамай сандиқчани очибди.
Қараса 500000 минг сўм пул билан уч дона тухум бор экан. Эри келгандан кейин сўрабди.
— Ҳа, майли очибсанда охири. Гап шундаки қачон сенга ҳиёнат қилсам сандиқчага битта тухум қўяр эдим, - деса
Хотини:
— Ҳа, 20 йил ичида учта ҳиёнатни кечириш мумкин. 500000 минг сўм пул қандай келди? - деса..
Эр:
— Биласанми асалим тухумлар кўпайиб кетгандан сўнг сотишга тўғри келди, - дермиш
Жуҳуд яқин дўстига деди:
— Фима, илтимос, сендан қарз олганимни хотинимга айтиб қўймагин!
— Айтмайман. Лекин менам сендан бир нарсани илтимос қилмоқчийдим.
— Нимани?
— Сенга қарз берганимни хотинимга айтиб қўймагин!
Ишга шошилиб чиқиб кетаётган эрини хотини тўхтатибди:
— Тўхтанг-чи адаси. Ҳеч нарсани унутмадингизми? – дебди ҳар куни ишга кетишдан аввал болалари билан ҳайрлашиб кетиши кераклигини эрига эслатмоқчи бўлиб...
Эри шошиб-ҳовлиқиб чўнтагини кавлабди-да 10 минг чиқариб, хотинига бериб “Бошқа йўқ, ушла! Бори шу!” деб югуриб чиқиб кетаверган экан.
Хотин эридан сўрабди:
— Ойлик олдингизми адаси?
Эри кесатишли оҳангда:
— Бугунмас! Чарчадим! - дермиш.