Пул-бойлик ҳақида латифалар

— Жек, севгилинг сенинг миллионер­нинг набираси экан­лигингни билгач, сен­дан воз кечгани жуда ғалати-я.
— Нимаси ғалати? Энди у менга буви бўлди.
Эрта тонгда бозорга жўнаган эридан хотини сўрабди:
— Ҳа, қаёққа йўл олдингиз?
— Бозордан от сотиб оламан, - дебди эри.
— Худо хоҳласа денг адаси! – дебди хотини.
Эри бўлса:
— Пулим бор. Бозорга кетяпман. Худо хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам аниқ от оламан, - деб бозорга кетибди.
Бозорда юриб-юриб бир отни танлабди-да, чўнтагига қўлини солса, пуллар йўқ эмиш.
Уйга бўш қайтган эридан хотини:
— От қани адаси? – деб сўраса, эри:
— Худо хоҳласа кисавурлар ўғирлаб кетишди, - дермиш.
Бир қизча йўл бўйида йиғлаб ўтирган экан.
Бир киши келиб:
— Нега йиғлаяпсан, - деб сўрабди
Қизча "1000 сўм пулини йўқотиб қўйганини", айтибди.
Ҳалиги киши қизчага 1000 сўм берибди.
Қизча яна ҳам қаттиқроқ йиғлабди.
— Яна нега йиғлаяпсан, - деб сўраса
Қизча:
— Йўқотмаганимда 2000 сўм бўларди, - дермиш.
Қамоқхонада:
— Озодликда касбинг нима бўлган оғайни?
— Талаба эдим.
— Нега "ўтирдинг?"
— Квант физикаси фанидан дарсни қолдирганим учун...
— Ол-а!
Бунақаси бўлиши мумкин эмас!
— Ўша куни банкни ўмарган эдим...
— Абдураим нимага бунча хурсандсан?
— Ээ, ошна лўлилардан 50 долларга бармоғимдай келадиган тилла тросс олдим. Эсингдами қалбаки 100 долларни ахлатдан топиб олгандим?
Ўша 100 долларни бергандим, 50 доллар қайтим ҳам қайтаришди. Боплабманми?
— Ие, бу тилламас-ку, кўп хурсанд бўлаверма.
— Нега хурсанд бўлмай, ахир лўлилар қайтимга берган 50 доллар тоза экан, текширтирдим ошна.
Китоб дўконида:
— Кеча мен сизлардан “Миллионер бўлиш сирлари” деган китобни сотиб олган эдим.
— Ҳўш?
— Китобнинг деярли ярми йўқ экан.
— Нима, сизга ярим миллион етмайдими?
Узоқ вақт кўришмаган иккита ўртоқ кўришиб қолибди:
— Қалайсан дўстим? Нима иш қиляпсан?
— Бизнес. Ўзинг-чи?
— Мени ҳам бизнесим бор. Сенда нима бизнеси?
— Шаҳар марказида рестораним бор. Кундузи беш-олтита, кечаси сал кўпроқ мижоз киради. Сенда-чи?
— Менда тумонот одам навбатда туради. Келажакда яна кенгайтиришни ўйлаб турибман.
— Ҳавасим келяпти? Бизнесинг каттами?
— Жуда катта. 2 та бозорнинг ўртасида сомсахона очганман!
Дўконда сотувчи харидор узатган пулларга қараб:
— Сиз бу пулларга ҳеч нарса сотиб ололмайсиз. Ахир бу пулларингиз сохта-ку! – деса, харидор:
— Мен бу пулларни майдаламоқчиман холос! Ҳеч нарса сотиб олмайман! – деган экан.
Банкомат олдида:⠀
— Қизим ҳозир пластикдан пул ечамиз ва сенга шоколад олиб бераман, - дебди онаси.
— Ойижон, буни ичида дадам бормилар? – дермиш қизи.
Ходим ва раҳбар:
— Сиз ўз вазифаларингизни жуда яхши бажараяпсиз. Оширишнинг вақти келди менимча...
— Нимани? Маошимними?
— Йўқ, иш ҳажмини!