Пул-бойлик ҳақида латифалар

Янги келин куёвга:
— Нуқул дадам билан карта ўйнаганингиз ўйнаган-а!.. Ора-сирада, ҳеч бўлмаса, бир марта мен томонгаям қараб қўйсангиз, камайиб қоласизми?
— Менга қара, биз дадангникига бекорга келганимиз йўқ-ку, ахир!.. Сенга қарайверсам, машинага пулни қандай йиғиб оламиз?
— Эрим йўқолиб қолди. Ўртоқ милиционер эримни шу бугуноқ топиб беринглар. Мен эримни севаман, эримсиз дунё кўзимга қоронгу. Топинглар, қидиринглар эримни
— Хоним, сал ўзизни босиб олинг. Бир бошидан айтинг, эриз қачон йўқолди?
— Бир ҳафтача бўлди йўқолганига, шу бугуноқ топасизларми?
— Нимага айнан бугун топишимиз керак?
— Бугун эримни ойлик оладиган кунида - дебди.
Қамоқхонада иккита маҳбус гаплашмоқда:
— Сен нима учун қамалгансан?
— Рақобат қурбони бўлдим.
— Қанақа рақобат?
— Мен худди давлатникига ўхшаган пул ясагандим.
Жавоб варақасини таваккал қилиб тўлдирган Бозорбой Хошимов, Спорт-лоттодан машина ютиб олди.
— Дадаси бугун тушимга кирибсиз.
— Хўш, тушингда нима қилаётган эканман?
— Менга ям-яшил олмани бир тишлаб, берибсиз
— Бошимни қотирма хотин, айфонга пул йўқ.
Хотин эрига этвотганмиш:
— Этишларича, янгича операция ўйлаб топишибди. Нима эмиш, 2000$ берса - 35 ёшлик хотинни 20 ёшликка айлантириб қўярмиш.
— Мана сенга 5000$!!! Умуман қорангни кўрмай!!!
Бир одам кўчада 100 долларлик пулни қалбаки эмаслигини текшириш учун қуёшга тутиб томоша қилиб турса ёнига бир ГАИ ходими келиб:
— Машинада эмасмисиз?
— Йўқ!
— Афсус!
Адвокат қамоқхонага бой мижознинг ёнига келса, мижоз:
— Мана шу чемоданда 1 миллион доллар бор, нима қиласан мен билмайман, шу пулни бериб, судьяни кўндиргинки, қўрқиб турибман узоқ муддатга қамайдими деб, олган пули эвазига менга бир йил қамоқ жазо белгиласин, тушундингми?, - дебди.
Адвокат ўйланиб чемоданни олиб кетибди.
Суд бўлибди, мижоз кутгандек 1 йил қамоқ жазо муддати берилибди.
Мижоз адвокатга:
— Сенга раҳмат, судьяни кўндиришинг росса қийин бўлган бўлса керак, а?, - деса.
Адвокат:
— Ҳақиқатдан судьяни кўндириш қийин бўлди, чунки у сизни бутунлай оқламоқчи эди, берган пулингизга бир йилга зўрға кўндирдим, - деган экан
Буқа фермернинг қайнонасини сузиб олибди-ю қайнона қазо қилибди. Унинг жанозасига келган роҳиб тўпланган одамларни кўриб, ҳайрон қолибди:
— Афтидан бу аёл жуда ажойиб инсон ўтган кўринади. Шунча эркак ишини ташлаб келибди.
— Улар дафн маросимига келгани йўқ, - деди фермер,— уларнинг кўпчилиги буқамни сотиб олмоқчи.
Қадим замонда уста мерган яшаган экан. Бир чақиримдан ҳам тангани нишонга беҳато оларкан. Бир куни подшоҳ мусобақа уюштирибди. Ғолиб чиққанга бир қоп олтин ваъда берибди. Аммо бу сафар подшоҳ тангани қўлида ушлаб тураркан. Нишонга теккиза олмаса, камон ўқи подшоҳга тегиши ва шу иштирокчининг боши танасидан жудо бўлиши аниқ. Уста мерган камондан ўқ узибди. Қўллари қалтираб кетиб, камон подшоҳга бориб тегибди ва подшоҳ ҳалок бўлибди. Мерган жонидан умидини узиб турса, подшоҳнинг ворис ўғли келиб:
— Э қойил, мана сизга икки қоп олтин, - деган экан.