Қисқа ҳақида латифалар

— Кеча яқин дўстим билан узоқ маслаҳатлашиб ичишни ташладик
— Ў-ў зўрку. Бугун юварканмизда.
— Ўзбекистонда битта йигитга учта қиз тўғри келаркан.
— Хўш, нима бўпти?
— Мени қизим йўқ! Қайсидир хотинбоз олтита қиз билан юрибди.
Хотини касал эр ёнида ўтириб, ҳамдардлик билдиряпти:
— Хотин, сен касал бўлгунча мен бўлмайманми? Азроил мени жонимни олса ҳам майли эди, - деб турса, шу пайт азроил кириб келиб қолибди. Афанди шоша-пиша:
— Ассалому алайкум! Азроил ҳазратлари, ким касал, ким соғ ўзингиз кўриб турибсиз, - дермиш.
Эр-хотин телевизор кўриб ўтирса, хотини:
— Вой, ойижон! – деб юборибди.
Эри бўлса:
— Ростан, ўхшар экан! – дермиш.
Футбол шарҳловчиси:
— Бизнинг жамоамиз урган ажойиб, чиройли бир голимизга рақибларимиз арзимаган учта гол билан жавоб қайтаришди.
Хотин эрига:
— Адаси мени севасизми? – деса, эри:
— Аҳмоқ хотин, шуни тўйдан аввал сўрасанг бўлмасмиди?! – дермиш.
Бир бола йўлда кетаётиб "Оҳ, энди сани ўзганинг лаблари эркалайди", деб кетаётса, бир катта киши:
— Нима яхши кўрган қизинг ташлаб кетдими? - деса,
— Чупа чуписимни йўқотиб қўйдим, - дермиш.
Тишни яхши сақлаш учун аёлларга бепул маслаҳат:
1. Кунига 2 марта тозалаш!
2. Йилда 2 марта стоматологга бориш!
3. Эрга асло гап қайтармаслик!
— Сени дазмолга ўхшатдим.
— Дазмол бўлсам, нима қилар эдинг?
— Қизиганмикан деб юзингга тупуриб кўрардим.
Ошпаз шифохона ошхонасига ишга кираётганди. Кадрлар бўлимида ундан сўрашди:
— Судланганмисиз?
— Йўқ, ҳозирча қўлга тушмаганман!