Қисқа ҳақида латифалар

ДАН ходими автомобилни тўхтатса, ҳайдовчи камарни тақмаган экан.
— Нега камарни тақмадингиз? - деса, ҳайдовчи тиржайиб:
— Сиз хурсанд бўлинг дедим-да, - дебди.
Иккита қўй ҳайит байрамидан олдин гаплашиб туришибди:
“Уйда бўл, далада бўл ҳайит куни қассобхонада бўлмасанг бўлди!”
Баланд бинонинг 8 қаватидан йиқилиб тушган одам ерда ётса, ёнига бир киши келиб:
— Тинчликми, нима бўлди? – деса, ҳалиги йиқилган одам:
— Билмадим. Ўзим ҳозиргина келдим, - дебди.
— Нимага бу ерга қалампир экмайсиз?
— Чунки ўсмайди.
— Нега қалампир ўсмайди?
— Чунки экмаймиз-да...
Учрашувга чиққан ёшлар суҳбатлашмоқда:
— Қаерда ишлайсиз?, - сўрабди қиз.
— Ёқилғи қуйиш шаҳобчасида, - жавоб берибди йигит.
— Қўлингиздан яна бирор нима келадими?
— Ҳа. Бензиннинг ҳиди келади.
Қиз дадасига қўнғирок қилиб:
— Дада, мени табрикланг! Мен турмушга чиқдим! - деса, дадаси:
— Мени қизиқтирмайди. Кеч кириши билан уйга қайт! - дермиш.
Поездда икки йўловчи суҳбатлашяпти:
— Менинг хотиним фаришта.
— Бахтли экансиз, меники ҳалиям тирик.
Хотин эрига:
— Азизим, узун сочларимни кестириб, калта турмак қилмоқчиман.
— Нега? Ўзи яхши-ку!
— Ахир бошимга ўзгартириш киритиш керак-ку!
— Бошингни ўзгартирмоқчи экансан, китоб ўқишни бошла!
Совутгичда иккита помидор турибди.
Биринчиси:
— Ух, ух, ух, совуқни қара, — деса.
Иккинчиси:
— Вой дод, гапирадиган помидор, — дермиш.
Бассейн навбатчиси:
— Йигитлар, сизлар жаримага тортилдинглар.
— Нима сабабдан? Майхўрлик қилиб ўтирганимиз учунми?
— Йўқ! 4 соатдан бери ичиб, бир мартта ҳам ҳожатхонага чиқмаганингиз учун.