Қисқа ҳақида латифалар

— Адаси, ҳанузгача менга бирор мартта гул сотиб олмагансиз...!
— Ҳали тириксан-ку, хотин...!
Тоғда чўпон қўйларини ҳайдаб кетаётса, қўл телефони жиринглаб қолибди.
Телефон овозини эшитган қўйлар таққа тўхтаб, чўпон томонга қарашибди. Чўпон эса, ким биландир гаплашиб бўлгач, телефонни чўнтагига солиб, қўйларига:
— Хавотирланманглар, мени сўрашибди! - деган экан.
Америкаликлар ойга узум экишмоқчи бўлиб чиқишса, Ўзбеклар майизни экспорт қилиб сотвотганмуш.
Судья:
— Нега овчилар жамияти аъзоси бўлмай туриб қуённи ўлдирдингиз?
Жабрланувчи:
— Нега қуён менинг оилам аъзоси бўлмай туриб даламдаги карамни ейди?
— Дадажон, хўрозлар нега тонг ёришмасдан қичқиришади?
— Товуқлар уйғонганда хўрозларнинг овози эшитилмай қолади-да!
Бир куни иккита қурт гаплашиб турса, битта қурт ҳадеб қимирлайверармиш.
Шунда шериги:
— Намунча қуртга ўхшаб қимирлайверасан? – деган экан.
Бир хотин дугонасига ҳасрат қилибди:
— Эрим энди ароқ ичмайман деб қасам ичганидан буён, музлатгичга солиб музлатиб еябди.
Сиз эринчоқсиз! Чунки, 456841258268. Ана кўрдингизми, шу рақамларни ўқишга ҳам эриндингиз.
Бир донишманддан сўрашибди:
— Эри қаердалигини ҳар доим билиб турадиган аёл ким бўлади?
Донишманд жавоб берибди:
— У аёл бева бўлади!
Харидор қассобдан харид қилмоқчи бўлиб:
— Думбангиз неча пул?
— Қўйникини айтяпсизми?