Қисқа ҳақида латифалар

Талаба йигит дўстидан сўрабди:
— Сен шаҳарни мендан яхшироқ биласан. Темурийлар музейи қаерда?
Дўсти кўп ўйланиб ўтирмай:
— Албатта биламан. 1000 сўмлик пулни орқа тарафида турибди-ку, - дермиш.
Ҳар йили имтиҳонга тайёрланиш ўрнига ароқ билан пивони аралаштириб юрган абитуриентлар, имтиҳон куни тест варақлари орасига шпаргалкаларни аралаштириб ўтиришади.
Бир куни иккита градусник учрашиб қолибди.
Биринчиси:
— Истимам борга ўхшайди!? - деса, иккинчиси:
— Ҳа йўғ-е! Бир силкиниб юборгин...! - дермиш.
Матбуот анжуманида Криштяно Роналду мақтанаётган эмиш:
— Мен энг зўриман. Мен энг кучли футболчиман. Мен истеьдодман, - деяётса, бир журналист ўрнидан туриб:
— Қийналмай мен – Мессиман деб қўяқолинг, - дермиш.
Афанди кечаси кўчада дайдиб юрса, қўшниси:
— Ҳа қўшни, ярим кечасида нима қилиб юрибсиз? - деса, афанди:
— Уйқим қочиб кетди. Шуни қидириб юрибман, - дебди.
— Адаси, сизга қандай аёллар кўпроқ ёқади: ақллисими ёки чиройлиси?
— Ахир неча мартта айтганман?! Ҳеч қайсиси ёқмайди, фақат сен ёқасан деб!
Бир йигит суҳбатдан ўтмоқда:
— Нима иш қила оласиз?
— Чуқур кавлай оламан.
— Яна-чи?
— Кавламаслигим ҳам мумкин.
Шунчаки ўрнимга ётсам – ухлаб қоламан.
Китоб ўқиш учун ётсам - ухлаб қоламан.
Бироз телевизор кўрай, деб ётсам – ухлаб қоламан.
Ухлаш учун ётсам, ухлаб бўпман!!!
Сени ҳақиқий ҳаётинг – бу телефонингни қуввати тугаб, ўчган пайтдаги ҳаётдир.
— Ҳозирги кунда журналлар ярим ялонғоч аёллар расмига тўлиб кетди. Бизни давримизда бунақа эмас эди! – дебди кекса журналист.
— Сизни пайтингизда кийим-кечаклар арзон эди-да! – дебди унга муҳаррирлардан бири.