Қисқа ҳақида латифалар

— Азизим, бугун кайфиятим йўқ. Нима учунлигини сўраманг.
— Хўп!
— Билардим, сиз менга доим беэътибор бўлгансиз!
Имтиҳон аудиториясига 5та телефон, 4та шпаргалка, 10та ручка-сканер ва битта Ўзбекистон миллий энциклопедиясини яширинча олиб кирган Писмиқжон Итбилмасов Божхона Институтига имтиҳонсиз қабул қилинди.
— Нега "запарож”нинг орқа ойнаси иситилади?
— Итарганда қўллар совуқ қотмаслиги учун!
Сиёсий, маънавий тайёргарликдан ўтган прапоршик Кимсанбоев меҳнат қилиш ҳуқуқи борлигини билиб турса-да, табиатан камтарлиги сабабли ушбу ҳуқуқидан ҳеч фойдаланмайди.
Оптимист — 1-июнь куни ёз келганига хурсанд бўладиган инсон, Пессимист эса ёз бошланиб, ўтиб кетишига қайғурадиган инсон.
Прокурорнинг фарзандлари - янги батарейкалар!
Янги батарейкалар ҳеч қачон ўтирмайди!
Мантиқ ҳақида:
Эркакларда: билсам — ўлдираман
Аёлларда: ўлсам ҳам — билиб оламан
Мен 7 йил ичмадим, чекмадим, қизлар билан юрмадим, биринчи синфга бордиму айнидим!!!!
— Азизим, янги турмагим ҳақида нима дейсан?
— Ҳечқиси йўқ, ўсиб кетади...!
Адолат излаб жуда кўп юрибди. Лекин, бошқа йўлдан кетаётганини билмас экан.