Қисқа ҳақида латифалар

Газетанинг "Танишув" рукнидаги эълон:
Ичмайман, чекмайман, овқат деярли емайман, ...
Суратимни қабристондаги мармар тошлардан бирида кўришингиз мумкин.
Эрталаб туриб ювиндим, кийиндим ва уйга кетдим.
Тараканлар театрдан жанжал кўтариб митинга "Томошага тўйдик, нон беринглар" шиори билан чиқишибди.
— Сиз мани дилимда яшайсиз.
— Сиз мани қалбимда яшайсиз.
— Сиз мани юрагимда яшайсиз.
Ижара ҳақини қачон тўлайсиз?!
— Эҳ миягинам, бахсдан 15 минут сўнг берган фикрларинг учун минг балли!
— Кел битта сувара ташайлик, оғайни!
— Мен тушунмадим, сиз кредитни қайтариш ниятидамисиз, ёки йўқми?
Эълондан:
Корхонада мунтазам равишда маош бериш чўзилса-да, кўнгили тўқ юрадиган ходимлар ишга қабул қилинади.
— Ёш мутахассис билан тажрибали мутахассиснинг қандай фарқи бор?
— Ёш мутахассис ишлашни билмайди, тажрибалиси эса ишламасликни билади.
Бир дангасадан сўрашибди:
— Кун бўйи ҳеч нарса қилмасдан ётавериб, зерикиб, чарчаб кетмайсанми?
— Қанақасига ҳеч нарса қилмасдан, мен ҳар замонда у ёқдан бу ёққа ағанайман - дебди.
— Ёшлигимда бир қиз мени деб ўзини ўлдирмоқчи бўлган.
— Ростанми?
— Ҳа, менга турмушга чиқмаслик учун ўзини дарёда чўктиришга қарор қилган.