Қисқа ҳақида латифалар

Эркак кишини бир қулоғидан кирган гап, иккинчисидан чиқиб кетади, аёл кишини икки қулоғидан кирган гап оғзидан чиқиб кетаркан.
Мен севган қизимни каптивамга миндирмайман, буни 2 сабаби бор:
— Биринчидан севган қизим йўқ. Иккинчидан каптивам ҳам йўқ.
— Менга қара, оғайни, марсликларни ўлдирганлик учун қамашадими?
— Ҳа, лекин жиннихонага!
Каллик бу фикрлар билан топталган сайҳон дала.
Бир куни ўлмас кашшей ўрмонга қўзиқорин теришга чиқибди. Териб бўлгунча, ҳамма каккуларнинг овози бўғилиб қолибди...
Шайтон боласига уқтирибди:
— Болам, одамдан узоқрок юр, чунки ўзи гуноҳ қилиб бизга туҳмат қилади.
Мени яхши деб биладиганларга - катта рахмат!
Асли қанақалигимни билганларга эса, илтимос - биров билмасин-а?!
Энг ақлли қушлар ёзни ҳам иссиқ ўлкаларда ўтказадилар.
Бир дудуқ дўконга кириб АHMAD чойини оламан деб, ААТКО чойини сотиб олибди.
Бугун илонлар кўргазмасига боргандим. Биринчи ўрин медалини олиб келдим.