Қисқа ҳақида латифалар

— Қачон буюк келажак келади?
— Қанақасига келсин?! Ахир у келажак-ку!
Тасаввур қилинг, сиз тасаввур қилишни умуман билмайсиз. Нима бўлишини тасаввур қилиб кўрдингиз-а!?
Меҳнат ва бандлик вазирлигига қўнғироқ қилиб туша олмаяпман. Банд эканлар!
Ҳаётда кўп нарсага эришмоқчимисан? Ундай бўлса ҳеч нарсани орзу қилма!
Баъзида будильник уйғонишга ёрдам беради. Лекин кўпинча ухлашга ҳалақит беради.
Кунингни яхши ўтиши об-ҳавога эмас, ёнингдаги инсонларга боғлиқ.
Сувенир-шундай нарсаки, уни сиз ўз шаҳрингизда умуман харид қилмаган бўлар эдингиз.
Жарима – бу тўғри йўл тутмаганинг учун тўловингдир.
Солиқлар эса тўғри йўл тутаётганинг учун тўловинг бўлади...
Мен Гагарин ва Ньютоннинг кимлигини энди билдим. Биринчиси Ердан “сурмоқчи” бўлган. Иккинчиси эса бу ишдан бирор фойда йўқлигини исботлаб берган.
Қорбобога маззада! Бир йилда 1 ҳафтагина ишлайди. қолган вақт дам олади.