Қисқа ҳақида латифалар

— Улар анчадан буён биргами?
— Кимларни айтяпсан?
— Қошларингни!
— Нега аёлларни армияга чақиришмайди? ⠀
— Улар “эркин” деган буйруқни нотўғри бажаришади.
Бўғирсоқ билан қуён дуэлга чиқибди.
Қуён:
— Қулоққа отиш йўқ!
Бўғирсоқ:
— Ундай бўлса, бошга отиш ҳам йўқ!!!
Агар хожатхонага кирмоқчи бўлсангиз-у банд бўлса, эшикни тортиб кўриб “У шу ерда! Тешикдан отинг!” деб бақиринг.

Телевизорда ҳамма тинимсиз "уйда ўтиринг" дейди. Ҳечким "уйда ётинг" демайди. Ўтиришдан зерикиб, ётиб кўрдим. Мазза экан...

"Ҳаётда масофалар ҳеч нарсани ҳал қилмайди" дейдиган инсонларга ҳожатхонани уйингиздан 1 км узоққа қуринг-чи, кўрамиз ҳал қилмаслигини дегим келади.
Жангчи:
— Агар жанг давомида патрон тугаб қолса нима қиламан?
Прапоршик:
— Душманни чалғитиш учун ўт очишни давом эттирасан.
— Исминг нима?
— Раҳмат.
— Мен сени исмингни сўрадим. Нега раҳмат дейсан?
— Мени исмим - Раҳмат.
Эркаклар хотинининг "Менсиз қандай яшаган бўлардингиз-а?!" деган доимий саволига ширин ҳаёллар билан кулиб қўйганини сезганмисиз?

Одамлар биринчи мартта МЧСнинг тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи тўғрисидаги СМС хабарига амал қилиб уйда ўтирибдилар.