Талабалар ҳақида латифалар

Талабаларга маслаҳат. Шпаргалкангизни пулга ёздиринг.
Шунда домла пора олишдан қўрқиб, шпаргалкангизга тегмайди...
Коллеж ўқувчисининг дарс вақтида ҳаёл суриб ўтирганини кўрган устози:
— Ҳой, Эшмат! Дарсга қулоқ солмай, нималарни ўйлаб ўтирибсан?!
Эшмат:
— Стипендиямни ҳисоблаябман.
Устоз:
— Коллежда стипендия олмайсан-ку?!
Эшмат:
— Дастингиздан орзу ҳам қилиб бўлмайди-я...
Талабалар шеъри:
Орзиқиб кутаман ҳар куни сени,
Узоқдан кўрганда кўзларимда нам.
Ҳеч кимга бермайман ҳеч кимга сени,
Мени қадрдоним - стипендиям!!!
Практикант талаба туғруқхонада бир аёлни туғишига ёрдам беряпти. Профессор уни кузатиб турибди...
Ҳаммаси кўнгилдагидек ўтди. Талаба ўзида йўқ ҳурсанд. Профессорга фахр билан:
— Менимча, ҳаммасини тўғри бажардим.
Профессор:
— Яширмайман, ростдан ҳам ҳаммаси тўғри бўлди. Лекин охирида чақалоқни орқасига, уриш керак эди, чақалоқни..
Бир студент кундалик харажатларга пул топиш учун мардикор бозорга чиқибди. Ўзи кичкина озғин экан, ҳеч ким ишга ёнламабди. Бир пайт қора Мерс келиб тўхтабди. Ичидан учта крутой одамлар тушиб тўғри унинг олдига келиб:
— Сен тўғри келасан, юр иш бор, - деб уни олиб кетибди.
Студентни ҳайвонот боғига олиб боришибди. Ҳайвонот боғи директори:
— Ука сенга 200 минг сўм бераман, ҳайвонот боғига комиссия келаяпти, маймунимиз ўлиб қолганди. Туппа тузук маймунга ўхшайдиган бола экансан, комиссия кетгунча маймуннинг ниқобини кийиб, маймун бўп тур, - дебди.
Студент рози бўлибди.
Комиссия келибди. Студент "бу зўр маймун экан", - ўйласин деб каратега тушиб томоша кўрсатаётганмиш. Комиссия аъзоларидан бири:
— Бу каратист маймун экан, келинглар шер билан уриштирамиз, - дебди.
Шерни маймуннинг қафасига қўйворишибди. Шер студентга ўкириб яқинлаша бошлабди.
Студент бурчакда. Шер яқинлашган сари, студентнинг иштони оғирлашармиш. Ниҳоят шер студентнинг ёнига келиб:
— ўўў, қўрқма братишка, менам ТОШМИда ўқийман, - дермиш
Фалсафа фанидан имтихон бўляпти...
Талаба: Домла келинг яхшиси мен сизга бир савол бераман, топсангиз зачёткамга баҳоимни қўймайсиз, тополмасангиз 5 баҳо қўйиб берасиз.
Ўқитувчи: Ҳўп, эшитайликчи...
Талаба: Нима қонуний-ю, мантиқий эмас, нима мантиқий-ю, қонуний эмас, нима қонуний ҳам эмас, мантиқий ҳам эмас?
Ўқитувчи саволга жавоб беролмай баҳосини қўйиб берди.
Ўқитувчи: Қани энди жавобни ўзингиздан эшитайликчи...
Талаба: Сиз хотинингиз билан ЗАГСдан ўтгансиз — бу қонуний, лекин сиз 70 ёшдасиз, хотинингиз 20 ёшда — бу мантиққа тўғри келмайди. Сизнинг хотинингизни жазмани бор — бу мантиқий, лекин қонунга хилоф иш қиляпти — бу қонуний эмас. Сиз ҳозиргина ўша хотинингиз жазманига баҳо қўйиб бердингиз — бу қонуний ҳам эмас, мантиқий ҳам эмас.
Талаба кафега кирса, декан тушлик еб ўтирган экан. Талаба деканни ёнига бориб:
— Домлажон, майлими сиз билан бир столда ўтириб, овқатлансам? - деса, деканни жаҳли чиқиб:
— Қаерда кўргансан бургут билан каламушни бирга овқат еб турганини, - дебди.
Шунда талаба бир кулиб қўйибди-да:
— Унда сиз овқатингизни еяверинг, мен учиб кетақолай, - дермиш.
Икки талаба оч қоринга сигарет чекиб ўтирса, қовурилган гўштнинг ҳиди келибди.
Биринчи талаба:
— Ана кимдир гўшт қовуряпти, - деса.
Иккинчи талаба:
— Қанақа гўшт, мани сигаретимга пашша қўнди, - дермиш.
Институтда имтиҳон кетмоқда. Ҳамма талабалар тест вариантларини ишлаб ўтиришибди. Фақат бир талаба танга ташлаб, вариантларни белгилаётган экан. Домла уни кузатиб туриб, ҳаммадан олдин тамомласа керак, деб ўйлаб қўйибди.
Барча талабалар имтиҳон жавобларини топшириб кетишибди. Ҳалиги талаба ҳали ҳам танга ташлаб ўтирганмиш. Домлани сабри чидамай, талабани ёнига бориб:
— Имтиҳон вақти тугади. Жавобларни белгилашга улгурдингизми, - деса, талаба:
— Ҳа улгурдим, - дебди, - қайта текшириб чиқяпман, - дермиш.
Талаба йигит дўстидан сўрабди:
— Сен шаҳарни мендан яхшироқ биласан. Темурийлар музейи қаерда?
Дўсти кўп ўйланиб ўтирмай:
— Албатта биламан. 1000 сўмлик пулни орқа тарафида турибди-ку, - дермиш.