Талабалар ҳақида латифалар

Биринчи талаба иккинчи талабадан сўради:
— Сизнингча, биринчи бўлиб, қайси ваҳший жониворлар пайдо бўлган?
— Илк даврларда Ректозаврлар пайдо бўлган. У ўз заҳира манбаи қилиб Деканазаврларни чорлай бошлаган.
— Деканазаврлар нима билан озиқланган?
— Бу даврга келиб, Талабазаврлар дунёга келган. Улар бир йилда икки мартта ўз бошидан оғир кунларни ўтказишган.
Бу давр Сессионлик давридир. Бу даврда кўпчилик талабалар қирилиб кетган. Фақатгина чаққон Талабазаврлар Танказаврлар орқали жон сақлаб қолишган.
Имтиҳонга кирган талабадан ўқитувчи сўрабди:
— Исмингиз нима?
Талаба кулиб:
— Акбар, - деб жавоб берибди.
— Нега бунча хурсанд бўляпсиз Акбар? – дебди ўқитувчи.
— Биринчи саволингизга аниқ ва лўнда жавоб бердим, - дебди талаба.
Имтиҳонда чиройли талаба қиз билетдаги саволларга жавоб топа олмай ўтирса, ўқитувчи ёнига келиб:
— Яхши қиз, бугун кечқурун бўшмисиз...? - дебди.
Қиз хурсанд бўлиб, — Ҳа бўшман, - деб нозланиб жавоб берса, ўқитувчиси:
— Бўлмаса, кечаси ўтириб саволларга яхшилаб тайёрланинг. Қайта топширасиз! - деган экан.
Консерватория талабаси мутахассислик бўйича битириш имтиҳони олдидан ҳаяжонланиб турса, курсдоши:
— Шу ҳам муаммоми? Имтиҳон оладиган ўқитувчинг ёзган композициясини олгин-да, бошидан охиригача тескари ўгириб ёзгинда, топшириб чиқавер! – деб маслаҳат берибди.
Талаба ҳафа бўлиб:
— Унақа қилиб кўрдим, устозим ёзган мусиқасини тескари чалиб кўрсам, Бетховенни мусиқаси чиқяпти.
Дарахт тепасида ректор, декан ва кафедра мудири ўтиришган экан. Бир пайт дарахт тагидан талаба ўтиб қолди.
Ректор:
— Келинглар, унинг оёғи остига 10000 сўм ташлаймиз. Уни олиб, ҳурсандчилик учун ичади. Биз уни қўлга тушуриб, стипендиясидан маҳрум қиламиза.
Декан:
— Йўқ, яхшиси 50000 сўм ташласак, бутун группа ичади. Ҳаммасини стипендиясини бекор қиламиза.
Кафедра мудири декан қулоғига:
— Яхшиси, ректорни дарахтдан итариб юборсак, ярим соатдан сўнг бутун институт ҳурсандчилигидан ичади.
— Энажон, ёшингиз 80 га етибди. Сизнинг ҳужжатларингизни институтга қабул қила олмаймиз. Қариган чоғингизда нима учун ўқишга кирмоқчисиз?
— Болам, ҳамма гап чолимда. Чолим талаба қизларни яхши кўради-да.
Талабалар ётоқхонаси. Тонг.
— Вой белим, ёмон оғрияпти!
— Кечаси билан ҳуррак отганингдан кейин оғрийди-да!
— Кечаси билан яна мени тепиб чиқдинг-ми...?
Талаба имтиҳонда домлани ҳеч қайси саволига жавоб беролмабди.
Шунда домлани жаҳли чиқиб зачоткасига "эшак", - деб ёзиб берса
Талаба қўлига олиб ўқиб туриб:
— Домла исмингизни ёзибсизу лекин баҳоим қани? - дермиш.
Талаба бу - ...
— Ўзи макарон, горох шўрва ичса ҳам, севган қизини қиммат кафеларга олиб борадиган жентельмен!
— Ҳеч бир фандан дафтар тутмасдан, 150 минг сўмлик портфель кўтариб юрадиган, ичида йўл кира учун 1400 сўм солиб қўядиган 120 минг сўмлик клачь сотиб оладиган олифта!
— 6 ой умуман дарс қилмасдан, бир кеча-кундузда 6 ойлик маърузани кўчириб чиқа оладиган профессор!
— Ҳисобидан бир цент бўлмаса ҳам, энг сўнгги русумдаги Iphone ишлатадиган бойвачча!
— Дарс қилиб ўтириб ҳам қулоқчинларда ашула эшитадиган, ҳам маърузани кўчирадиган, ҳам интернетда ўтириб ёзиша оладиган Юлий Цезарь!
— Атиги 400 минг сўм стипендия олиб, 10 миллион сўм контракт тўлайдиган саҳий одам!
Битта йигитдан сўрашибди:
— Қайси олийгоҳга ўқишга кирдинг?
— АПЕЖга.
— Қайси олийгоҳ экан у?
— Адамни пули етган жойга! - дермиш.