Талабалар ҳақида латифалар

2 та талаба учрашиб қолибди:
— Кеча нега автобусни орқасидан югуриб кетаётгандинг?
— Автобусга пулни тежамоқчи бўлдим.
— Имтиҳонлар қалай бўлди ўғлим?
— Яхши ада. Нархлар ошиб кетибди.
Имтиҳонга кирган талаба битта билетни олиб, жойига қўйиб-қўйибди. Иккинчисини олиб яна жойига қўйибди. Учинчисини, тўртинчисини, ... ва ҳакозо олиб-қўяверса, ўқитувчи уни тўхтатиб рейтинг дафтарчасига "4" баҳо қўйиб берибди.
Бошқа талабалар ҳайрон... "Нима учун??? Ахир у ҳеч нимага жавоб бермади-ку?!" дейишибди.
Шунда ўқитувчи "Айнан битта билетни қидиряптими, демак нимагадир қаттиқ тайинланиб келган-да!" деган экан.

Имтиҳонга кирган талаба битта билетни олиб жойига қўйиб қўйибди.
Узоқдан кузатиб ўтирган профессор:
— Нега билетни қайтариб қўйдингиз? - дебди.
— 13 билет экан. Мен иримчиман. Хосиятсиз рақамли билетни олишни истамадим, - дебди талаба.
— Ирим-сиримларга ишонманг. 13-рақамли билетга ҳам яхши жавоб берса бўлади, - дебди профессор ва талабага 13-билетни топиб берибди.
Талаба ҳамма саволларга жавоб бериб "5" баҳо олиб ташқарига чиқибди.
Дўстлари "Нима бўлди?" дейишса, талаба:
— Ўзи фақат 13-билетни саволларига тайёрланган эдим. Профессорни лаққа туширдим, - деган экан.

Икки талаба суҳбатидан:
— Тинчликми, нега хомушсан?
— Севган қизимга iPhone 11 олиб бериш учун 1 йил пул йиғган эдим. Кеча шу пулга овқат олиб еб қўйдим.
— Овқат? Ўзи нечи пул йиғган эдинг?
— 18 минг сўм.
Психология дарсида талабалар профессордан маъруза тинглашмоқда.
Профессор:
— Ҳозир мен сизларга инсондаги 2 ҳолатни кўрсатиб бераман.
Профессор қўл телефондан хоҳлаган рақамига қўнғироқ қилиб:
— Алло, Бахтиёр борми? - дебди.
Гўшакдан:
— Бошқа рақамга тушдингиз. Бахтиёрни рақами эмас! - деган жавоб бўлибди.
— Бу "безовталаниш" ҳолати, - дебди профессор.
Кейин яна телефондан ўша рақамга қўнғироқ қилибди.
— Алло, Бахтиёр келмадими ҳали? - дебди профессор.
— Мен сизга Бахтиёрни рақами эмас деб айттимми?! Нега тушунмайсиз?! - деб жавоб беришибди.
— Бу "асабийлашиш" ҳолати, - дебди профессор.
Шу пайт олди қаторда ўтирган талабалардан бири дебди:
— Мен "шокка тушиш" ҳолатини кўрсатиб бермоқчиман.
— Марҳамат! - дебди профессор ва қўлидаги телефонни талабага узатибди.
Талаба яна худди ўша рақамга қўнғироқ қилиб:
— Алло, мен Бахтиёрман! Мени ҳеч ким сўрамадими? - дебди.
Институтда курсдошларим мендан сақич сўрайверган эди, бўшаган дори идишига сақичларимни солиб олдим.

Талаба йигит ёзги сессиялардан сўнг отасига телефон қилиб:
— Дада, "Бешикдан қабргача илм изла" деб айтар эдингиз...
Отаси:
— Ҳа, ўғлим шундай. Нимага сўраяпсан?
Ўғли:
— Мен яна имтиҳонлардан ўта олмай, кейинги йилга қолдирилдим.