Телефон ҳақида латифалар

Хотин эрига:
— Адаси мени ҳалиям севасизми? - депти.
Эри:
— Хотинжон, сен-симкартасан, мен-телефон. Телефон сим картасиз ишламайди.
Хотин ўзида йўқ хурсанд бўлиб, ошхонага чиқиб кеса, эри:
— Бечора хотин содда-да! Ҳозирги телефонларга иккита сим карта тушишини билмиди-да, - дермиш.
Бир йигит севган қизига СМС юборибди:
— Салом жоним. Бугун кўришамизми?
Қиз:
— Кўришолмаймиз. Бетобман. Ўзингиз алламаҳалда қаерларда юрибсиз?
— Дискотекада. Орқангга қара, турибман.
— Алло, менга ёрдам керак!
— Нима гап?
— Иккита қиз мени талашиб уришмоқда!
— Хўш, нима бўпти?!
— Хунуги ғалаба қиляпти!
— Нега хафасан?
— Телефонимни ўғирлаб кетишди.
— Милицияга бормадингми?
— Бордим, улар олишмапти.
Сени ҳақиқий ҳаётинг – бу телефонингни қуввати тугаб, ўчган пайтдаги ҳаётдир.
Нотаниш рақамдан қўнғироқ:
— Лаббай, эшитаман.
— Алло, ким бу?
— Ким керак сизга?
— Ўзи ким бу?
— Узр, кимни чақирай?
— Ким бу деб сўраяпман...
— Қўнғироқ қилган сиз-ку! Кимни чақирай?
— Эш-ш-ш-шак!
— Узр, бу ерда қариндошларингиз яшамайди. Адашиб тушдингиз, хайр!
Эр-хотин телевизор кўриб ўтирсак, ошхонада қолиб кетган қўл телефонимга СМС хабари келди.
Эринчоқлик билан ўрнимдан туриб, секин бориб қарасам, эримдан хабар келибди:
"Хотинжон, модомики ўрнингдан туриб, ошхонага борибсан, битта аччиқ чой дамлаб келақолгин!"
Замонавий олифтагарчилик бу:
Қўлида айфон телефон, лекин ҳисобида пул йўқ!
Каптива автомобили бор, лекин бензинга пул йўқ!
Йигит билан қиз телефонда СМС орқали гаплашмоқда:
Йигит:
— Салом, бахшимисиз?
Қиз:
— Бахшимисиз???
Йигит:
— Э, узр! "Яхшимисиз" демоқчи эдим. Мана бу "Айфон"нинг клавиатурасидаги ахмоқ автокорректор шундай деб ўзгартириб юборибди...
Қиз:
— Ҳа... Нима бўлди экан дебман!? Ўчириб қўя қолинг ўша автокорректорни.
Йигит:
— Мна, у4риб к6едем авт6крректрри. Мнм4а wунака гаплаwсе йахщиде, а нма ддиз?
Қиз:
— Йўқ, яхшиси автокорректорни ёқиб қўя қолинг!
— Кеча янги телефон сотиб олгандим. Камерасида нуқул маҳлуқни расми кўриняпти.
— "Олди камера" режимини ўчириб қўйгин-да...